“Арсенал” бош мураббийи Арсен Венгер жамоа форварди Алексис Санчеснинг охирги вақтларда ўйинларда хорғин ҳолда ҳаракат қилаётганини таъкидлади.
“Алексис чарчаган кўринади. Кам гол киритаётгани туфайли аввалги формасига қайтишга уриниб яна ҳам кўпроқ куч йўқотмоқда.
Унга бир оз хордиқ чиқариш имкониятини тақдим қилиш ҳақида ўйлаяпман. Бу борадаги қарорни шахсан ўзим чиқараман ва Санчес бу борада аралашишга ҳақли эмас.
Аммо муаммо шундаки буёғига ҳар бир учрашув натижаси муҳим аҳамият касб этади ва Алексисни қайси ўйинга туширмаслик ёки қайси учрашувда аввалроқ майдондан олиш мумкинлиги мавҳум”, – дея Лондон клуби расмий сайти хабарига асосланиб Венгер сўзларини келтиради Sports.ru.