Кириш Регистрация

Муҳаммад Салоҳ қайси ҳолатда «Ливерпуль»дан кетмаслиги маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ клубни тарк этиш ҳақидаги қарорини қайта кўриб чиқиши мумкин эди. Март ойи охирида мисрлик футболчи мавсум якунида клубдан кетишини эълон қилганди.

Журналист Саймон Хьюзнинг Муҳаммаднинг атрофидаги инсонларга таяниб хабар беришича, 33 ёшли форвард бош мураббий Арне Слот ва раҳбарият истеъфога чиқарилган тақдирда клубда қолишга тайёр бўларди. Бироқ бундай воқеалар ривожининг эҳтимоли деярли йўқ. Салоҳнинг шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган, аммо «қизиллар» келаётган ёзда унинг эркин агент сифатида кетишига рухсат беришади.

Жорий мавсумда футболчи 40 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 12 та гол ва 9 та голли узатмани ёздириб қўйди. У 2017 йилдан буён мерсисайдликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Киритилди: 09:23, 18.05.2026.
Ўқилди: 3529 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик