Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Мурод Исмоилов: "Биз майдонга фақат ғалаба учун майдонга тушамиз"

Баҳо:
+1 | -1

22 март куни бўлиб ўтадиган “Локомотив” – “Нефтчи” учрашувидан олдин, “Нефтчи” ПФК матбуот хизмати жамоанинг тайёргарлиги ва эртанги ўйинга қандай вазифалар қўйилганлиги хақида жамоа бош мураббийи М.Исмоилов ва жамоа сардори А.Холматовдан қисқа интервью олди.

Мурод Исмоилов: "Энг аввало, жамоамиз раҳбарияти, мураббийлар ва футболчилари номидан бутун Фарғона футбол мухлисларини халқимизнинг янгиланиш байрами  – “Наврўз” билан табриклаб, уларга барча орзу-ҳаваслари ижобат бўлишига тилакдошман. 

- “Локомотив”  ҳозиргача ўз майдонида  “Нефтчи” билан 10та  учрашув ўтказиб, ундан 7тасида ғалаба қозонган. 22  мартда бўладиган ўйинга тайёргарлик хусусида гапириб  берсангиз.

Мурод Исмоилов: - Биз ҳар бир ўйинга фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Жамоаларни ҳаммасини бирдек кўрамиз ва тайёргарлик ҳам шунга муносиб бўлади. Жамоа учрашувга тайёр, йигитларни ўйинга алоҳида йўналтириш  шарт эмас. Футболчилар юқори савияда ўйнашга шай бўлиб туришибди. “Локомотив”  ҳар қандай ҳолатда ҳам юқори савияда ўйинашга қодир, кучли жамоа. Маълумки, “Нефтчи” чемпионатимизда ёшларга асосланган жамоаларда бири. Ҳозирда 5та асосий  футболчимиз Олимпия терма жамоаси ихтиёрида ва биз 1-турда бўлганидай, ҳозир ҳам оптимал таркибда майдонга туша олмаяпмиз. Лекин шунга қарамай, “Локомотив” билан бўладиган учрашувда барча маҳоратимизни ишга соламиз ва яхши натижа кўрсатиш учун харакат қиламиз.

- Акмал сиз яқингача “Локомотив”да асосий ўйинчилардан бири бўлиб келгансиз. Жамоанинг  шу кунларда  ўйинлари унчалик қовушмаётгандай. Эртанги учрашув хақида нималар айта оласиз?

Акмал Холматов – “Локомотив” жамоси хақида ортиқча гапиришни ҳожати йўқ. Жамоа яқинда Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди. Жамоа сўнги учрашувларида натижа кўрсатаолмаётгани, бу ўткинчи ҳол. Қолаверса бу уларнинг муаммоси.  Мен ўз жамоамиз ҳақида  гапира оламан. Йигитлар ҳар томонлама учрашувга яхши тайёргарлик кўришган  ва эртага майдонга фақат ғалаба учун тушишга шай.  Футбол мухлисларини ишонтириб айтаманки, учрашув юқори савияда ўтади.

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 20:50, 21.03.2015.
Ўқилди: 4497 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4399]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4055]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2400]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2227]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2081]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1973]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1912]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1528]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1492]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1469]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик