Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Мухтор Қурбонов: "Ғузордаги биринчи учрашувда ҳаяжон бўлди"

Баҳо:
+ | -

“Шўртан” ва “Сўғдиёна” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббий қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

- Гарчи, мавсумнинг иккинчи тури бўлса-да, ўз мухлисларимиз - ғузорликлар олдида биринчи учрашувда майдонга тушганлигимиз учун йигитларда бироз ҳаяжон сезилди. Шунинг учун ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан ташаббусни қўлга олсак-да ва бир нечта хавфли вазиятлар яратган бўлсак-да, уларни самарали якунлашда аниқлик етишмай қолаверди. Шукрки, ҳаммаси яхши якун топди. Лекин шу ўринда таъкидлашим керакки, йирик ҳисобда ютган бўлсак-да, ғалаба осонликча қўлга киритилмади. Рақибни ҳам ҳурмат қилган ҳолда уларнинг кучига етарлича баҳо бериш зарур.

- Сиз захира кучларидан унумли фойдаландингиз. Айтингчи, футболчиларни алмаштиришда бирор бир ҳолатга эътибор қиласизми?
- Ҳар бир мураббийнинг ўйин давомида ўз захираси, сири ва яширин қуроли бўлади. Албатта, бундай имкониятлардан тўғри ва ўз вақтида фойланиш самара беради. Бугун ҳам шундай бўлди. Ғуломҳайдар Ғуломов майдонга тушиши билан гол урди. Виктор Клишин ҳам голли вазиятларни яратишда фаол ҳаракат қилди. Қолаверса, жароҳат олган Рустам Аъзамов ўрнига тушган Лазиз Убайдуллаев ҳам ишончимизни оқлади.

- Аъзамовнинг жароҳати нечоғли, у қачон сафга қайтади?
- Ҳозир бу тўғрисида аниқ гап айтиш қийин. Шифокорлар билан тезликда маслаҳатлашиб, уларнинг ташхисига қараб кейин бирор аниқ гап айтсак бўлади.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 17:54, 23.03.2015.
Ўқилди: 2521 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.