Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Миржалол Қосимов: «Корея билан ўйинлар доим қизиқарли бўлган»

Баҳо:
+ | -

Жанубий Кореяга қарши бўлиб ўтадиган ўйиндан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида қатнашган терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимов қуйидагиларни гапириб берди:

«Кореяга кеча етиб келган бўлсак ҳам худди бир неча кун аввал келгандекман. Корейслар билан ўйинлар доимо қизиқарли бўлган. Бизнинг ҳолатимиз аъло даражада. Ўйинга тайёргарликни ҳам меъёрига етказяпмиз. Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларига тайёргарлик кўришимизда Жанубий Корея билан ўйин бизнинг фойдамизга ишлайди. Жанубий Корея жуда кучли жамоа. Улар майдонда бир киши билан ўйнашмайди. Жамоавий аҳил ўйин қилишади. Уларнинг барча футболчилари кучли», деди.

«Осиё Кубоги ортда қолди. Биз ҳар қандай ўйинда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Бизни фақатгина ғалабагина хурсанд қила олади», деб давом этаркан терма жамоамиз бош мураббийи маҳаллий журналистларнинг эртанги ўйинда Сервер Жепаров майдонга тушиши ҳақидаги саволига:

«Буни айтмасам ҳам сизлар яхши биласизлар. Сервер яхши футболчи. У кей-лигада ажойиб мавсумни ўтказяпти. У эртага албатта майдонга тушади», - дея жавоб қайтарди.

Кеча Жанубий Корея терма жамоаси сардори Ки Сонг Йонгнинг: «Осонлик билан ғалаба қозонамиз», деган фикрига муносабатини сўрашганида Миржалол Қосимов:

«Аввал ўйинни ўтказайлик. Кейин кўрамиз», - дея қисқа жавоб қайтарди.

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:06, 26.03.2015.
Ўқилди: 7452 марта.
Фикрлар: 33 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.