Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Миржалол Қосимов: «Мамлакат шарафини ҳимоя қиларканмиз, фақат ғалаба учун ўйнаймиз»

Баҳо:
+ | -

Эртага Япония ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўзаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади. Бугун эса жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда иштирок этган Миржалол Қосимов чиройли ўйин кутаётганини таъкидлаб ўтди.

— Япония терма жамоасида янги мураббий иш бошлаган. Бу ҳолат футболчиларнинг мотивацияси ижобий таъсир кўрсатади. Футболчилар янги мураббийга ўзларининг яхши томонларини кўрсатишга уринишади. Шу боис, ўйин қизиқарли кечади деб ўйлайман.

— Терма жамоангизнинг ЖЧ-2014 саралаши ва Осиё кубоги-2015даги иштирокига қандай баҳо берасиз?
— Япония каби биз ҳам Осиё кубогида яхши натижа қайд эта олмадик. Ишқибозларимиз биздан кўпроқ нарса кутишганди. Япония Осиё кубогининг чорак финалида БААга қарши қийин ўйинни ўтказди. Ўйлайманки, Япония термасига Осиё кубогида омад етишмади. Лекин бу футбол. Осиё кубоги билан ҳаёт тугаб қолмайди. Энди Жаҳон чемпионати саралаш босқичида мухлисларимизни хурсанд қилишни истаймиз.

— Эртанги ўйинда қандай натижани кўзлаб ҳаракат қиласиз?
— Ўртоқлик ўйини бўлишига қарамай, биз унда мамлакат шарафини ҳимоя қиламиз. Шу боис, фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

— Олимпиада саралаш баҳслари туфайли ушбу ўйинда 23 ёшгача футболчилар Япония термасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳолат терма жамоани кучсизлантирган деб ўйлайсизми?
— Япония терма жамоаси олимпиячиларсиз ҳам яхши савиядаги футболчилар кўп. Олимпиада саралаши туфайли бизнинг бир неча футболчилар ҳам миллий терма жамоага ёрдам бера олмайди. Бу борада вазият бир хил. Улардан ташқари, бизнинг икки етакчи футболчимиз Виталий Денисов ва Одил Аҳмедов Японияга келишмаган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:56, 30.03.2015.
Ўқилди: 8346 марта.
Фикрлар: 53 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.