Кириш Регистрация
10/12 01:00 Монако 1-0 Галатасарой
10/12 01:00 Аталанта 2-1 Челси
10/12 01:00 Барселона 2-1 Айнтрахт Ф
10/12 01:00 Интер 0-1 Ливерпуль
10/12 01:00 ПСВ 2-3 Атлетико
10/12 01:00 Тоттенхэм 3-0 Славия
10/12 01:00 Юнион 2-3 Марсель
10/12 15:00 Сеул 1-1 Мельбурн Сити
10/12 15:00 Санфречче Хиросима 1-0 Шангхай Шенхуа
10/12 22:45 Қорабоғ 2-4 Аякс
10/12 22:45 Вильярреал 2-3 Копенгаген
11/12 01:00 Атлетик Бильбао 0-0 ПСЖ
11/12 01:00 Байер 2-2 Ньюкасл
11/12 01:00 Боруссия Д 2-2 Буде-Глимт
11/12 01:00 Брюгге 0-3 Арсенал
11/12 01:00 Ювентус 2-0 Пафос
11/12 01:00 Реал Мадрид 1-2 Манчестер Сити
11/12 01:00 Бенфика 2-0 Наполи

ОЧЛ. «Локомотив» рақибларида нима гап?

Баҳо:
+ | -

Тошкент, 31 март - Ўз тарихида илк бор ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этаётган "Локомотив"ни олдинда яна учта ўйин кутиб турибди. Вадим Арамов шогирдлари аввалига 8 апрель куни "Ас-Садд"ни қабул қилишади, кейин "Ал-Ҳилол" Тошкентда меҳмон бўлади (21 апрель) ва гуруҳнинг охирги баҳсини "Локомотив" сафарда "Фулад"га қарши ўтказади (5 май).

4-тур. 8 апрель
"Локомотив" - "Ас-Садд"

Қатарнинрг "Ас-Садд" клуби 17 март куни "Локомотив"га қарши баҳс ўтказганидан сўнг миллий чемпионат доирасида "Ал-Хор" билан беллашди. 22 март куни бўлиб ўтган ўйинда "Ас-Садд" 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлар: Талал ал-Блуши, Юсеф Аҳмад, Мурики (2та), Мешал аш-Шаммарий. Жамоа Тошкентга келишидан олдин ўз майдонида "Ал-Ғарафа" билан куч синашади. Бу ўйин 4 апрелда ўтказилади. "Ас-Садд" Қатар чемпионатида ҳозирча иккинчи ўринда кетяпти. Чемпионат тугашига эса уч тур қолди.

1. Лахвия

23

17

4

2

48-21

55

2. Ас-Садд

23

14

6

3

56-32

48

3. Ал-Жайиш

23

13

2

8

45-26

41

4. Қатар СК

23

12

4

7

47-35

40

5-тур. 21 апрель
"Локомотив" - "Ал-Ҳилол"

"Ал-Ҳилол" Саудия Арабистони Про лигасида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа пешқадам "Ал-Наср"дан етти очко орқада бормоқда. "Ал-Ҳилол" 17 март куни "Фулад" билан дуранг ўйнаганидан сўнг сафарда "Аш-Шабаб" меҳмони бўлди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона гол жароҳатини даволаб яна сафга қайтган Носир Аш-Шамроний ҳисобига ёзилди. 4 апрель куни "Ал-Ҳилол" яна сафарда ўйин ўтказади: "Ал-Таавон"га қарши. 8 апрелда эса жамоа ўз майдонида "Фулад"ни қабул қилади.

1. Ан-Наср

20

15

3

2

48-17

48

2. Ал-Аҳли

20

13

7

0

43-17

46

3. Ал-Иттиҳод

20

13

3

4

33-20

42

4. Ал-Ҳилол

20

12

5

3

33-14

41

6-тур. 5 май
"Фулад" - "Локомотив"

Эроннинг "Фулад" клуби 17 март куни ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаганидан бери ҳали бошқа расмий ўйин ўтказгани йўқ. Чунки мамлакатда Наврўз байрами кенг нишонланди. Бундан ташқари, миллий терма жамоа йиғилгани боис клублар дам олишди. "Фулад" 3 апрель куни ўз майдонида "Истиқлол" билан куч синашади. Шундан кейин жамоа Саудия Арабистонига сафар қилиб, "Ал-Ҳилол"га қарши тўп тепади. "Фулад" миллий чемпионатда 5-ўринни эгаллаб турибди.

1. Нафт Теҳрон

23

12

9

2

33-18

45

2. Трактор Сози

23

13

5

5

42-26

44

3. Истиқлол

23

12

5

6

34-24

41

4. Сепахан

23

11

8

4

31-21

41

5. Фулад

23

11

5

7

25-19

38

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 11:16, 31.03.2015.
Ўқилди: 3841 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.