Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Превью. «Сўғдиёна» - «Локомотив»

Баҳо:
+ | -

Тошкент, 2 апрель - "Локомотив" олий лиганинг 3-туридан ўрин олган баҳсни 3 апрель куни сафарда "Сўғдиёна"га қарши ўтказади. Жиззахдаги стадион янги мавсумга тайёр бўлмагани учун ўйин Янгиерда бўлиб ўтади. Ўйиннинг бошланиш вақти - 16:00

Олий лига, 3-тур
3 апрель. Янгиер
"СЎҒДИЁНА" - "ЛОКОМОТИВ"
Ҳакамлар: Р.Бобомуродов, Р.Самандаров, О.Жумаев, Ф.Норсафаров.
Назоратчи: А.Попов.

“Сўғдиёна” ва “Локомотив” олий лигада 14 марта ўзаро тўқнаш келишган. Натижалар “темирйўлчилар”нинг устунлигини кўрсатмоқда.

“Локомотив” бу рақибини 10 марта мағлуб этган. “Сўғдиёна” эса икки марта ғалабага эришган. Қолган иккита ўйинда дуранг қайд этилган. “Локомотив” ўзаро ўйинларда 30та гол урган, “Сўғдиёна” футболчилари атига 8 марта тошкентликлар дарвозасини ишғол этишган. “Локомотив” ўзаро ўйинларда 32 очкони қўлга киритган, “Сўғдиёна” ҳисобида эса 8 очко бор. “Локомотив”нинг ўзаро учрашувларда энг йирик ғалабаси 5:0га тенг. “Сўғдиёна”нинг энг йирик ғалабаси 2:0 бўлиб турибди.

Ўтган мавсум Тошкентда бўлиб ўтган баҳсда майдон эгалари зафар қучган. “Локо” сафида Иван Нагаев, Вячеслав Шевченко ва кичик Жасур Ҳасанов гол уришган. Жиззахликларнинг ягона голига Сухроб Бердиев муаллифлик қилган – 3:1. “Сўғдиёна” майдонидаги баҳсда “темирйўлчилар” Александр Гейнрих ва Фарҳод Тожиевнинг голи эвазига уч очкога эга бўлишган – 0:2.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган охирги беш учрашув:
15.10.2006 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 1:1
29.03.2008 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 1:0
23.05.2009 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 0:0
20.09.2013 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 1:4
23.08.2014 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 0:2

Ўзаро ўйинлардаги факт: “Сўғдиёна” ўз уйида “Локомотив”га қарши кечган 7та ўйиннинг иккитасида ғолиб бўлган. Икки бор дуранг қайд этган ва уч марта “темирйўлчилар” сафардан ғалаба билан қайтишган. Охирги учта ўйинда “Сўғдиёна” ғалаба қозона олмаган. "Локомотив" бир марта дуранг ўйнаб, икки бор ғалаба қозонган.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 11:03, 02.04.2015.
Ўқилди: 3015 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [3512]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3360]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2466]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2425]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2390]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [2017]

«Ман Сити» мухлислари чемпионлик қўлдан чиққанидан сўнг Гвардиолага мурожаат қилишди [1710]

«Сити»нинг очко йўқотишидан сўнг «Арсенал» базасида ҳақиқий байрам бошланди (видео) [1684]

Жозе Моуриньо «Реал» таркибини кучайтирмоқчи: У клуб трансферларини тўлиқ назорат қилади [1635]

Жозе Моуриньо «Реал»да Карвахалга ўринбосар топди [1612]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик