Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Илҳом Юнусов: «Гол уришимдан ғалабамиз муҳимроқ»

Баҳо:
+ | -

Кеча “Насаф” футболчилари “Қўқон-1912” жамоаси устидан йирик ғалабага эришиб, турнир жадвалидаги мавқеларини мустаҳкамлашди. Шу куни қаршиликларни тажрибали ярим ҳимоячи Илҳом Юнусов сардор сифатида майдонга бошлаб тушди. Таъкидлаш жоизки, у бу вазифани шараф билан бажарди, жамоамиз томонидан киритилган барча голларда иштирок этди. Ўйиндан кейин Илҳом Юнусовдан учрашув ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

— Ўтган турда жамоа “Олмалиқ”даги мағлубиятдан кейин жамоа “Қўқон-1912”га қарши қандай тайёргарлик кўрди?
— Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Шу боис биз Олмалиқдаги омадсизликни унутиб, кейинг ўйинга муносиб ҳозирлик кўрдик. Одатда профессионал футболчилар шундай қилишади. Руҳий ва жисмоний тайёргарлигимиз жойида эди ва кечаги ўйинда буни яна бир бор майдонда исботладик.

— Геворкян, Суюнов, Муҳаммадиев сингари етакчи футболчиларнинг майдонга тушмаганлиги жамоанинг ўйинига қанчалик таъсир ўтказди?
— Биласизми, бизда ҳамма етакчи. Мураббий қайси футболчини майдонга туширса, ўша футболчи ўзини ҳар томонлама кўрсатишга ҳаракат қилади. Элдор ва Шуҳрат терма жамоадан ўйин куни қайтиб келишди. Артурнинг жароҳат ортда қолди. Насиб қилса, 7 апрелда бўладиган муҳим ўйинда улар жамоага ёрдам бера олишади.

— Жамоани сардор сифатида бошлаб тушдингиз. Бу қўшимча масъулият юклайдими? Шу боисми гол уришга ҳам роса ҳаракат қилдингиз...
— Биз фақат ғалаба учун майдонга чиққандик. Албатта гол уришга ҳам уриниб кўрдим. Ким гол уришининг унчалик аҳамияти йўқ эди. Муҳими 3 очко қўлга киритилди. Албатта сардорлик ҳар кимга ҳам берилмайди. Бу менга ортиқча босим юклагани йўқ. Олдимизда қўйилган вазифани бажаришга астойдил интилдик ва мақсадга эришдик.

— ОЧЛ ҳақида фикрингиз? Гуруҳдаги қайси жамоа нисбатан кучлироқ деб ўйлайсиз?
— ОЧЛ бу юқори савиядаги турнир. Бунда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Ўз навбатида биз ҳам бу ўйинларда фақат ғалаба учун майдонга чиқишга 100 фоиз тайёрмиз. Агар гуруҳимиздаги учта жамоани солиштирадиган бўлсак, Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” жамоасини нисбатан кучлироқ деб ўйлайман.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 15:09, 03.04.2015.
Ўқилди: 3739 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.