Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Локомотив" бош мураббийи Вадим Абрамов ва футболчи Санжар Шоаҳмедов иштирок этишди.
Вадим Абрамов:
— Яхши рақиб, яхши об-ҳаво. Яхши ўйин бўлишини кутяпмиз. Мухлисларга ёқадиган ўйин қилишга ҳаракат қиламиз. Плей-оффга чиқиш имкониятини сақлаб қолиш учун сўнгги имконият. Ундан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Кучли эканимизни исботлашга ҳаракат қиламиз.
Санжар Шоаҳмедов:
— Насиб қилса, мухлислар қаршисида ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Аввалги ўйиндан хулоса чиқарган ҳолда яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
— Терма жамоа аъзоларининг ҳолати қай даражада?
— Умуман олганда, ҳозир оптимал формага яқинмиз. Терма жамоа ўйинларидан кейин уларнинг ҳолатига қандай таъсир кўрсатишини эртага билиб оламиз.
— "Локомотив" ОЧЛда яхши натижа қайд эта олмаётганига тажриба етишмаётгани сабаб бўлмоқдами?
— Бу ҳам таъсир кўрсатади. Биринчи ғалабани қўлга киритимиз қийин кечмоқда. Эртага биринчи ғалабани қўлга киритиш учун яхши имкониятга эгамиз. Агар ютсак, кейин яхши бўлиб кетади. Олдимизда турган қолган 3та ўйинни ютиш вазифаси турибди. Апрель ойида олдимизда бир-биридан муҳим бўлган 6та ўйин кутиб турибди. Мазкур ой бизнинг тайёргарлигимиз қандай эканини кўрсатдик.
— "Ас-Садд" 8та ўйиндан бери сафарда ғалаба қозона олмаяпти.
— 2:6 шунчаки бахтсиз тасодиф эканини исботлашга ҳаракат қиламиз. Биз статистикага эмас, ўз ўйинимизга эътибор қаратамиз.
— Санжар, жамоага қай даражада мослашиб кетдингиз. ОЧЛ ўйинлари борасида таассуротларингиз.
— Ўйлайманки, жамоага мослашиб олдим. Осиё чемпионлар лигаси ўйинлари ўйлаганимдан ҳам кўпроқ оғирроқ экан. Шунга қарамай, эртага жамоанинг ғалабаси учун қўлимдан келганча ёрдам беришга ҳаракат қиламан.
— Жамоага омаддан ташқари яна нима етишмаяпти?
— Аввал ҳам айтганман, жамоанинг қандайлигини ярим ҳимоячилар белгилаб беришади. Ярим ҳимоямиздаги етакчи футболчилар оптимал формада бўлмагани боис жамоамизнинг ўйини яхши чиқмаётганди. Улар яхши формага кириб боришмоқда, ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлиши керак.
— "Ас-Садд" сўнгги 3та ўйинда 16та гол урди. Жамоанинг кучи нимада деб ўйлайсиз.
— Бизга қарши ўйиндан кейин улар кўп гол ура бошлашди. Бунгача кўп гол уришмасди. Ҳар бир жамоада ўзининг энг яхши ҳолати ва пасайиш даврлари бўлади. Бизга кўп гол керак эмас. Бир марта 4:0 ҳисобида ютгандан кўра, 3 марта кичик ҳисобда ютганимиз яхши. Шунда гуруҳдан чиқиш учун имкониятга эга бўламиз.