«Реал»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Альваро Арбелоага Лондоннинг «Арсенал» клуби қизиқиш билдирмоқда.
Испаниялик 32 ёшли футболчига «канонирлар»дан ташқари «Ливерпуль» ҳам даъвогарлик қилмоқда, дея хабар беради The Telegraph.
Нашрга кўра, Арбелоа мавсум давомида етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётгани ва "Порту" ҳимоячиси Данило қўшиб олиниши туфайли бошқа жамоага ўтишни истамоқда.