"Барселона" Испания чемпионатининг 29-турида "Сельта"га қарши ўйинда огоҳлантирилган жамоа ҳужумчиси Луис Суареснинг сариқ карточкасини бекор қилиш учун апелляция бермоқчи.
Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар бермоқда.
5 апрель кунги Вигодаги ўйинда уругвайлик футболчи рақиб жарима майдончаси ташқарисида йиқилди ва учрашув ҳаками Суаресни огоҳлантирди.
Учрашувда "Барселона" Жереми Матьёнинг голи эвазига минимал ҳисобда ғалаба қозонган эди.