"Барселона" ҳужумчиси Педро Родригес янги мавсумдан бошлаб "Интер" шарафини ҳимоя қилиши мумкин, дея хабар беради Corriere dello Sport.
Манбада келтирилишича, Испания терма жамоаси футболчиси "Интер" бош мураббийи Роберто Манчини билан суҳбатлашганиан сўнг Италия гранди сафига ўтишга рози бўлган.
Аввалроқ, "Интер"дагилар яримҳимоячи Матео Ковачични Педрога алмаштириш вариантини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар қилинган эди.
Педро Родиргес Испания чемпионатининг 27 учрашувида (шулардан 12тасида бошланғич таркиб билан) қатнашган, беш гол урган ва тўрт голли узатма оширган.