ФИФА агенти Франсуа Гальярдо "Реал" мураббийлар штабининг "Бавария" ҳимоячиси Данте хизматлари билан қизиқиб қолганини маълум қилди.
"Реал" чиндан ҳам ушбу футболчи билан жиддий равишда қизиқяпти. Бу жуда кучли ўйинчи. Мадридликлар эса янги мавсум олдидан бир қатор чизиқларни сезиларли тарзда кучайтиришлари керак бўлади", - дея championat.com Гальярдонинг El Chiringuito de Jugones дастурида айтган фикрларини келтиради.
Эслатиб ўтамиз, Данте жорий мавсумдаги ўйинлари сабаб бир неча бор танқидларга учради. Немис матбуоти бразилиялик футболчининг ёзда жамоадан кетишиyb таҳмин қилаётган бўлса, аммо Данте жамоасини ўзгартириш нияти йўқлигини билдирган.