Львовда жойлашган ҳарбий госпиталда даволанаётган 15 нафар украиналик ҳарбий хизматчилар Ўртаер денгизига дам олиш учун жўнатилди.
Ҳозирда Мадриднинг «Атлетико» клуби жароҳатланган ҳарбийларга кўмак бериш ва уларни дам олишга жўнатиш харажатлари бўйича музокаралар олиб бормоқда.
«Ҳозирча музокара жараёнлари давом этмоқда, мен яна қанча ҳарбийларга шу каби ёрдам зарурлиги ҳақида бирор нарса дея олмайман. Лекин ҳозирча дастлабки келишувларга эришилди «Атлетико» футбол клуби бизга протез қўл ўрнатилган ҳарбийларга ёрдам беришга ваъда беришди», дея кўнгилли хизматчи Мария Вертецкаянинг сўзларидан иқтибос келтиради «Телеканал Новостей 24» канали.