Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Бахтиёр Ашурматов: "Сўғдиёна"га жанговар ўйин учун миннатдорчилик билдираман"

Баҳо:
+ | -

“Навбаҳор” – “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги учрашув якунлангач ҳар икки жамоа мураббийлари ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. "Навбаҳор" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов саволларга жавоб берди.

Бахтиёр Ашурматов (“Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи): - Бугун ўйиндан олдин йигитларга учрашувда осон бўлмаслигини таъкидлаб ўтгандим. Барчага маълумки, “Сўғдиёна” жамоаси дастлабки учта тур якунига кўра очко жамғара олмаганди. Ўз навбатида жамоамиз ҳам керакли очколарни қўлга кирита олмагандик. Айнан шу сабабли, мухлисларимизга, қолаверса жамоамиз учун уч очко жуда муҳим эди. Умуман олганда ўйин оғир бўлди. Шунга қарамай, қийин бўлсада ғалабани қўлга киритдик.

Ўз навбатида “Сўғдиёна” жамоасига жанговор ўйин учун миннатдорчилик билдириб ўтардим. Бугун ажойиб ва жанговор ўйин бўлди. Тўғри дарвозалар олдида хавфли вазиятлар кам яратилди. Лекин, 90 дақиқа давомида майдонда кескин кураш кечди. Олдинги учрашувларда ижобий натижаларни қайд эта олмаганимиз ўйингоҳдаги мухлислар сонини камайишига сабаб бўлди. Ишқибозларимизни меҳрини қозониш ва уларни ўйингоҳга қайтариш учун келгуси турларда муносиб ўйин кўрсатишимиз талаб этилади. Учрашувдан олдин вилоят раҳбарлари жамоа ечиниш хонасига кириб, футболчиларга далда бўлишди ва бизни қўллаб-қувватлашди.

Фурсатдан фойдаланиб, жамоамиз аъзолари номидан вилоят ҳокимига раҳмат айтиб ўтган бўлардим. Раҳбариятни далдаси ҳам йигитларга қўшимча куч бағишлади. Бугунги ғалабани жамоамизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга бағишлаймиз. Уларга қўллаб-қувватлаб турганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Қийин бўлсада мухлисларимиз ёрдамида чемпионатдаги дастлабки ғалабамизни қўлга киритдик. Кейинги учрашувларда ишқибозлар кутган ўйинларни намойиш қилиб, керакли очколарни қўлга киритамиз деган умиддаман. Йигитлар ҳозирги кўрсатаётган ўйинларидан ҳам мазмунлироқ тўп сура олишларига ишончим комил. Гарчи чемпионат энди бошланган бўлсада, ўйинимиз мусобақа жадвалида эгаллаб турган ўрнимизга мос эмас. Футболчиларимиз келгусида ўз ўйинларини топиб олишади ва шунга мос равишда мусобақа жадвалида ҳам янада юқорироққа кўтарилишга эришамиз деб ўйлайман.

Меленчук учрашувдан бир неча кун олдин шамоллаб қолгани учун машғулотларда тўлиқ куч билан қатнаша олмаганди. Шу сабабли, дарвоза чизиғида Хуршид Хўжаевга имкон бергандик. Назаримда Хўжаев ўз имкониятидан самарали фойдаланди. Агарда Хўжаевни учрашув сўнггида йўл қўйган хатосини инобатга олмаганда яхши ўйин кўрсатди. Шу сабабдан кейинги учрашувда дарвозани кимга ишониб топшириш борасида ўйлаб кўрамиз. Негаки, ҳар икки посбонимизнинг имконияти бир хил бўлиб турибди.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:18, 11.04.2015.
Ўқилди: 2775 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.