Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Эдгар Гесс: «Тўртта ўйинни сафарда ўтказганимиз футболчиларга руҳан таъсир қилди»

Баҳо:
+1 | -

“Қўқон 1912” - “Андижон” ўйинидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Эдгар Гесс ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин иккала жамоа учун ҳам қизиқарли бўлди, деб ўйлайман. Биз иккинчи рақам остида ўйнадик. Иккала жамоада ҳам гол учун етарли имкониятлар бўлди. Ҳисоб ўйинга мос бўлди деб айта оламан.

Қўқонликларнинг асосий кучи ўнг қанот ярим ҳимоясида экан. Ушбу қанотдан ўйнаган футболчи (Сардор Эминов) бизга кўп ташвиш келтирди. Мавсум биз учун оғир бошланди. Тўртта ўйинни сафарда ўтказганимиз футболчиларга руҳан таъсир қилди. Аммо ҳозирги кунга келиб анча ўзимизга ишонч ҳосил қилдик. Энди ғалаба қозониш вақти келди.

Бугунги ўйинда Абдумалик Абдуллаевнинг ўйнини алоҳида ажралиб турди. Аммо бутун жамоанинг бугунги меҳнатини қадрлайман. Уларга раҳмат айтаман.

Ҳакамларнинг ишини баҳоловчи назоратчилар бор. Шу сабабли улар борасида алоҳида фикр айта олмайман", - дейди Эдгар Гесс.

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:36, 12.04.2015.
Ўқилди: 3077 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.