"Металлург" - "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги беллашув якунлангач, фарғоналиклар устози Мурод Исмоилов клуб расмий сайтига интервью берди.
- Энг аввалом бор Бекободга келган кўп сонли Фарғона футболининг муҳлисларига катта раҳмат айтмоқчиман. Бугун стадионда биз ўзимизни ўз уйимиздек хис қилдик. Шунингдек, бу ерга кела олмаса ҳам, бизни қалбадан қўллаб келаётган футбол ишқибозларига ҳам минатдорчилик билдираман ва барчасини ғалаб билан табриклайман.
Агар ўйин хақида гапирадиган бўлсам, Бу учрашувдан ҳар иккала томон ҳам бир хил кўрсаткич билан етиб келишган эди. Кўп мутахассисларнинг такрорлашларича, чемпионат айнан 5-турга келиб ким қандай жамоа тузганлиги билинади. Шу нуқтаи назардан жамоалар фақат ғалаба учун харакат қилиши ойдин эди. Қолаверса, биз рақибларимизнинг чемпионатдаги барча ўйинларини видиоорқали ўрганиб чиқдик ва шунга яраша тайёргарликни кўрдик. Бугун биз кўпроқ ҳимояда ўйнашни маъқул кўрдик. Натижада тўғри йўл танлаганимиз маълум бўлди. Бугунги учрашувни, комбинацияларга бой, чиройли бўлди дейиш қийин. Ўйиндан ва ҳисобдан қониқдинизми.
Ҳозир барча жамоаларда ишлаётган мураббийларга босим катта. Раҳабарият фақат ғалаба ва юқори ўринларни талаб қилади. Энг асосийси жамоа муҳлислари ўз клубини фақат ютишларини ҳоҳлашади ва шунга яраша муносабат билдиришади. Бугунги кунда барча жамоаларда натижа бирламчи бўлиб қолган.Тўғри чиройли комбинацион ўйин кўрсатиш мароқли, ҳаммага ёқади, лекин агар натижа бўлмаса ўша чиройли ўйин таътимайди. Лекин ишонтириб айтаманки, яқин келажакда чиройли ўйинлар кўп бўлади.
- Маълумки “Нефтчи” яқин ўтмишда мамлакатимизнинг энг кучли жамоаси бўлиб келган. Сўнги йиллардаги турли қийинчиликлар туфайли жамоа ўз мавқийни йўқотиб қўйди. Бугунги ўйиндан кейин, бир кунга бўлса ҳам жамоа турнирнинг пешқадами бўлиб турибди. Айтингчи “Нефтчи” нинг ёмон кунлари ортда қолдими?
- Энг аввалом бор, бу йилги чемпионат бошқа йилларига қараганда қизиқарли ва шиддатли ўтиши аниқ. Ҳозирдан 6 -7 жамоа Осиё чемпионлар лигасига бериладиган ўринлар учун курашишини эълон қилди. Биз ҳам олдимизга ОЧЛ бериладиган ўринлардан бирини олишга ҳаракат қиламиз. Ҳозирда жамоа тикланиш жараёнларини яшамоқда. Барча ишлар олиб борилмоқда. Биринчи навбатда клуб инфроструктурасини янгилашимиз керак. Биз “Насаф”, “Бунёдкор” хатто Янги ердаги базаларга хавас қиламиз. Ўйламанки бизда ҳам яқин келажакда катта ишлар амалга оширилади. Лекин, агар натижа бўлса, ҳаммаси ўз ўрнига тушиб кетади.
- Бугунги учрашувда “Нефтчи”нинг ўйинчилари сариқ карточкалар олишди. Учрашувнинг иккинчи бўлимида эса Ш. Ҳакимов хатто қизил карточка олиб майдондан четлатилди. Сиз ҳакамлар ҳусусида нима деган бўлардингиз.
- Мен ҳакамларнинг ишига баҳо бермайман. Бунинг учун мутасади инсонлар бор. Бугунги ўйинни бошқарган хакамлар мамлакатимизнинг энг кучли, обройли хакамлар қаторидан ўрин олган ФИФА реферилари. Мен ўйлайманки, берилган барча карточкалар ўринли ва менда хакамларга хеч қандай этироз йўқ.
- Маълумки, ўтган йили жамоанинг барча талабларга жавоб берадиган стадиони бўлмагани учун, ўйинлар савияси анча тушиб кетганди. Бу йил ҳам чемпионатни янги стадионда бошланиши кутилган эди, аммо ҳозиргача жамоа янги стадионда ўйнамаяпди. Бу борада бирон бир янгиликборми?
- Албатда биз ҳам чемпионатни янги стадионда бошлашни ҳоҳлаган эдик. Хато бунга яхши тайёргарлик ҳам кўргандик, лекин баъзи бир сабабларга кўра бу иш амалга ошмади. Бугун менга келган ҳабарларга қараганда, 18 апрел куни “Машъал” билан бўладиган учрашувни айнан “Истиқлол” стадионида ўтказамиз. Бу кунни нафақат футбол муҳлислари, балки биз ҳам катта интиқлик билан кутаяпмиз. Янги стадионда ўйин ҳам бошқача, анча чиройли бўлади. Барча футбол муҳлисларини 18-апрел кунги ўйинга таклиф этамиз.