Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

«Локомотив» Самарқандда қийин ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг "Локомотив" клуби Олий лиганинг 5-турини Самарқандда ўтказди ва "Динамо" устидан қийин ғалабага эришди.

Ўйин давомида Абрамов шогирдлари катта ташаббусга эришишди, "динамочилар" эса қарши ҳужумда рақибни жазолашга ҳаракат қилишди. Баҳснинг катта қисмида жамоалар ўз имкониятларидан фойдалана олишмади. Айниқса, "Динамо" голкипери Муҳиддин Худоёровнинг ажойиб ўйинини таъкидлаб ўтиш лозим. У камида 4та вазиятда жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.

Баҳс тугашига 10 дақиқа қолганида Марат Бикмаев ниҳоят ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Тўраевдан узатма қабул қилган Раҳимов ўнг қанотдан жуда қулай пас берди. Марат эса деярли бўш дарвозани бош билан ишғол қилди.

Мазкур гол ўйин охиригича ягоналигини сақлаб қолди ва "Локомотив" ўз очколарини 11тага етказиб, вақтинчалик бўлса-да 1-ўринга кўтарилиб олди.

ОЛИЙ ЛИГА, 5-ТУР
"ДИНАМО" - "ЛОКОМОТИВ" - 0:1
Гол: Марат Бикмаев (79)
Огоҳлантиришлар: Бунёд Исроилов (90+1) — Игнатий Нестеров (12)
"Динамо": 15.Муҳиддин Худоёров, 4.Бунёд Исроилов, 6.Максимилиан Фомин, 7.Отабек Зокиров (Мурод Тўйчибоев 83), 9.Павел Смоляченко, 10.Азиз Ибрагимов, 16.Акмал Холмуродов, 19.Ислом Шарипов (Маъруф Муродов 70), 26.Комил Шарофуддинов (Темур Шарипов 77), 33.Николай Чипев, 55.Аваз Агалиев
"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 3.Шавкат Муллажонов, 7.Руслан Корян ( Темурхўжа Абдухолиқов 69), 10.Марат Бикмаев, 17.Салим Мустафоев, 18.Темур Кападзе, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 24.Иброҳим Раҳимов, 28.Икром Алибоев, 33.Олег Зотеев (Жасур Ҳасанов 71), 99.Дамир Кояшевич (Лутфулла Тўраев 58)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:46, 16.04.2015.
Ўқилди: 3147 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.