Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Харидоргир футболчилар

Баҳо:
+ | -

Тез орада футбол дунёси учун ниҳоятда аҳамиятли бўлган ёз фасли кириб келади. Биласизки, бу вақтда айрим футболчилар янги жамоа қидиришади ёки аксинча, айрим клублар ўзларини қизиқтириб қолган спортчилар учун аёзсиз «жанг»га киришишади. Хуллас, ёз – оламшумул трансферлар даври. Биз эса бугун сиз билан трансфер пайтида клублар ўртасида «талаш» бўлиши кутилаётган футболчиларга эътибор қаратамиз. Бошқача айтганда, қуйидаги чарм тўп усталари Европанинг энг харидоргир истеъдодларидир.

Поль ПОГБА («Ювентус»)

22 ёш, ярим ҳимоячи

 

Шартноманинг тугаш муддати: 2019 йил, июнигача

ЖЧ-2014нинг энг яхши ёш футболчиси учун кураш жорий мавсум аввалида бошланди. Аммо франция­лик иқтидор мавсумни «Ювентус»да якунлашга қарор қилди. Шунга қарамай, Погба учун кечаётган парда ортидаги кураш жуда авжида: «Реал», «Барселона», «ПСЖ», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед»... Бу рўйхатдаги клублар Поль учун пул тўла қопларни исталганча олиб келишга розилар. «Ювентус» эса таклифлардан зерикиб, харидорларга «отнинг калласидек» нархни эълон қилди - 100 миллион евро. Эътиборлиси, шунда ҳам ортга чекинмаётган клублар йўқ эмас.

 

РаҲим СТЕРЛИНГ  («Ливерпуль») 20 ёш, ҳужумчи

 

Шартноманинг тугаш муддати: 2017 йил, июнигача

Англиянинг энг иқтидорли ёш ҳужумчиларидан бири мана бир неча марта «Ливерпул»нинг шартномани узайтириш бўйича қилган таклифини рад этди. Ваҳоланки, «қизиллар» унинг маошини ҳафтасига 100 минг фунт қилиб белгилашга рози эдилар. «Гап пулдамас... Мен фаолиятим давомида совринларга эга бўлишни истайман. Шу, холос», - деб қарорини изоҳлади Стерлинг. Нима ҳам дердик, агар музокаралар наф келтирмаса, томонларнинг йўллари айро тушиши аниқ. Техникаси юксак тезкор футболчига кўз тикиб турганлар эса етарлича. Масалан, яқиндагина Зайниддин Зидан ҳам «Реал» Стерлингни диққат билан кузатаётганини очиқ тан олди.

 

Кевин ДЕ БРЮЙНЕ («Вольфсбург») 23 ёш, ярим ҳимоячи

 

Шартноманинг тугаш муддати: 2019 йил, июнигача

Бельгиялик ярим ҳимоячи «Челси» таркибидан ўрин ололмагач, «Вольфсбург»га ўтиб кетди. Бугунга келиб, Де Брюйне - жамоадаги энг фойдали ўйинчилардан бири ва у бундеслиганинг «голқпас» тизимида 26 очко билан яққол пешқадамлик қилмоқда. Шунинг учун серҳаракат ярим ҳимоячини ўз таркибида кўришни истаётган топ-клубларнинг сони ортиб бормоқда. Улар орасида айниқса, «Манчестер Сити» ва «Бавария» клубларининг нияти жиддийроқ. Айт­ганча, яқинда Де Брюйненинг «Зенит»га ўтиши мумкинлиги ҳақида ҳам гап-сўзлар тарқади. Лекин бу ҳозирча фақат миш-миш...

 

Радамель ФАЛЬКАО («Монако»)

29 ёш, ҳужумчи

Шартноманинг тугаш муддати: 2018 йил, июнигача

Мавсум аввалида «Манчестер Юнайтед» колумбиялик юлдузни ўз сафига қўшиб олганда, мухлислар бундан жуда хурсанд бўлишганди. Улар Фалькаони жамоада узоқ қолади, деб ўйлашгани ҳам рост. Бироқ мавсум якунига етмоқда, Фалькао эса ҳамон асосий таркибга кира олмаяпти. Тўрттагина гол билан буни уддалаш ҳам қийин, аслида. Тахминларга кўра, мавсум якунида «қизил иблислар» футболчининг трансфер ҳуқуқини «Монако»дан бутунлай сотиб олишмайди. Аммо Фалькаонинг омадсиз мавсумидан чўчимаётган клублар ҳам бор. Масалан,  «Реал», «Ливерпуль» ва ҳатто, «Ривер Плейт».

 

Эдинсон КАВАНИ («ПСЖ») 28 ёш, ҳужумчи

Шартноманинг тугаш муддати: 2018 йил, июнигача

Сўнгги вақтларда хориж ОАВларида уругвайлик ҳужумчининг «ПСЖ»дан кетишни ўйлаётгани ҳақида хабарлар тинмай чоп этилмоқда. Бунга сабаблар орасида эса унинг жамоа устози Лоран Блан билан келиша олмаётгани алоҳида аҳамиятга молик. Тў\ри, Каванининг ўзи бу борада ҳали бир тайинли гап айтгани йўқ. Аммо бир сафар журналистларга интервью берар экан, «Ҳозирги вақтда менга маош бераётган «ПСЖ»даман ва шу ерда мавусумни якунлайман. Аммо кейинчалик бари ўзгариб кетиши ҳам мумкин», деб нимагадир шаъма қилиб қўйди. Бу гапни эшитган гранд жамоалар эса оромдан айрилишди. Улар орасида «Ювентус», «Милан», «Атлетико» ва «Манчестер Юнайтед»ларнинг номлари бор. Айтганча, ҳали тасдиқланмаган маълумотларга кўра, «МЮ» Кавани учун 82 миллион евронинг баҳридан ўтишга тайёр эмиш.

 

Сами ХЕДИРА («Реал»)

 28 ёш, ярим ҳимоячи

 

Шартноманинг тугаш муддати: 2015 йил, июнигача

«Реал»даги ўзига нисбатан қилинган адолатсиз муносабатлардан чарчаган  Хедира мадридликлар билан шартномани узайтиришдан бош тортди. Ўз навбатида, марказни шундай маҳоратли ўйинчи билан кучайтиришга талабгор клублар ҳам дарров топилди. Хедира учун курашаётганлар орасида «Шальке»нинг имкониятлари баландроқ. Лекин футболчининг ўзи барча таклифларни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

 

Гонсало ИГУАИН («Наполи»)

27 ёш, ҳужумчи

Шартноманинг тугаш муддати: 2018 йил, июнигача

«Агар «Наполи» мавсум якунида ЕЧЛ йўлланмасига эга чиқмаса, жамоадан кетишга тайёрман», - деди аргентиналик ҳужумчи ва бу билан кўплаб клублар тинчини бузиб қўйди. Бахтги қарши, неаполликлар сўнгги кунларда омадсизлик гирдобига тушиб қолишган ва уларни учинчи ўриндан етти очко ажратиб турибди. Демак, кун сайин ҳужумчига харидорлар сони ошиб бормоқда. Фикримизча, «Ливерпуль» ва «Арсенал» клубларидаги ҳаракат бошқаларникидан кўра кучлироқ.

 

Марко РОЙС («Боруссия» Д.)

25 ёш, ярим ҳимоячи

Шартноманинг тугаш муддати: 2019 йил, июнигача

Маҳоратли ярим ҳимоячи шу қишда «Боруссия» билан янги келишув тузиб, шартномадан харидорлар учун бадал пули борасидаги бандни олиб ташлади. Аммо бу нарса Ройс жонажон шаҳридан ҳеч қаёққа кетмайди деган маънони бермайди, асло. Эҳтимол, футболчи шу орқали қадрдон клубининг кўпроқ пул ишлаб олишига замин яратаётгандир?! Бўлиши мумкин. Ўз вақтида футболчига Англиянинг барча етакчи клублари, «Бавария», «ПСЖ», «Барселона» ва «Реал»лар қизиқиб кўришди. Шубҳа йўқки, ёзда унга харидорлар янада кўпаяди. Тў\ри, Ройс чиндан ҳам, «Боруссия»ни жуда севади. Аммо у клубни деб, Чемпионлар Лигасидан воз кечармикан? Ҳамма гап шунда...

 

Давид ДЕ ХЕА («МЮ»)

24 ёш, дарвозабон

Шартноманинг тугаш муддати: 2016 йил, июнигача

«Манчестер Юнайтед» мухлислари жорий мавсумда жамоанинг жонига жуда ора кирган испаниялик ажойиб кипер билан шартнома узайтирилишини сабрсизлик билан кутишмоқда. Баъзи манбаларда айтилишича, томонлар аллақачон 2020 йилгача амал қиладиган келишувга эришиб бўлишган. Лекин бу хабар ҳали расман тасдиқланмади. Даъвогарлар орасида эса «Реал»нинг қизиқиши анча баландроқ. Зеро, хоҳлаймизми-йўқми, Касильяснинг ёши ўтмоқда. қолаверса, Давиднинг хизматларига ҳар қандай клуб ҳар қандай лаҳзада эҳтиёж сезиши мумкин. қисқаси, «МЮ»нинг жорий мавсумдаги энг яхши ўйинчисини ким ҳам ўз сафига қўшиб олишни истамасди?

 

Златан ИБРАГИМОВИЧ («ПСЖ») 33 ёш, ҳужумчи

Шартноманинг тугаш муддати: 2016 йил, июнигача

Яқинда Златанга шундай савол беришди: «Унинг «ПСЖ» билан шартномаси тугагач, нима бўлади?» Швециялик форвард узоқ ўйланмади-да, «Янаги мавсумда мен 34 ёшга кирган бўламан. Бундай ёш билан ўзимни юксак савияда тасаввур қила олмайман», - деди. Албатта, Златан фаолиятини тугатмоқчи эмас. Унинг спорт формасига ҳали-ҳамон кўпчилик ёш иқтидорлар ҳавас қилсалар, арзийди. Шунчаки, Ибрагимович фаолиятининг сўнгги йилларида шароитни ўзгартирмоқчи. Яъни, у АқШга йўл олиб, ҳам обрў орттирмоқчи, ҳам унча-мунча пул ишламоқчи, чо\и. Дарвоқе, Ибрагимовични Англиянинг «Ливерпуль» клуби ҳам жон деб ўз сафига қўшиб олмоқчи. Чунки, «қизиллар»нинг олдинги чизи\и Суареснинг кетишидан кейин жуда ҳолсизланиб қолди.

А.ҚОДИРОВ тайёрлади.

Интерспорт газетасидан олинди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 18:32, 16.04.2015.
Ўқилди: 5476 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.