Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

«Реал»ни тарк этадиганлар

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перессиз Европа футболи анча зерикарли кўринарди. Перес доимо жамоага керакли бўлган футболчиларни харид қилиш ва керакмас ўйинчиларни сотиб юборишда фаол бўлган президент. У сайёрамиздаги ягона ўзгача клуб раҳбари бўлиб, бошқалардан фарқи, жамоани худди мухлис каби кўра оладиган чинакам ишқибоз. Флорентино Перес бошқа клублардаги энг яхши футболчиларни харид қилиб, Карло Анчелоттига ўхшаган мураббийларнинг «бошини оғритади». У ўйинчиларни таъбир жоиз бўлса, худди  Iphone телефонига ўхшатадими, янги иқтидор эгаси пайдо бўлса, уни бир зумда эскисига алмаштиради. Боиси, Пересда молиявий муаммолар йўқ. Шунинг учун унинг жамоасидаги футболчилар алмаштираверади. Мазкур мақоламизда яқин вақт ичида «Реал»ни тарк этиб, бошқа клубларга йўл олиши эҳтимоли бўлган футболчилар билан таништирамиз.

Криштиану Роналду

Трансфернинг амалга ошиш имконияти:  15%

Ўйнаши мумкин бўлган жамоа: «Манчестер Юнайтед»

Испания примеросининг 29-турида ўртамиёна «Гранада»га киритган 5та голини ҳисобга олмаганимизда, «Реал» етакчиси Роналдунинг ўйинларида сезиларли даражада пасайиш кузатилганди. Қизлар билан учрашувлар, мухлислар ва журналистлар билан можаролар гирдобидаги Роналду яна «Манчестер»га қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Хайриятки, Роналду ва Перес ўртасида ҳозирча келишмовчилик йўқ. «Қироллик клуби» президенти Роналдуни унча-мунча маблағга сотмаса керак. Роналду айни пайтда «Реал»нинг асосий қутқарувчиси бўлиб турибди. Шу сабабдан ҳам Криштиану ҳали Мадридни тарк этиш ниятида эмас, бизнингча.

Пепе

Трансфернинг амалга ошиш имконияти:  15%

Ўйнаши мумкин бўлган жамоалар: «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити»

Ушбу тажрибали ҳимоячининг «Реал» билан шартномани бекор қилиши ҳақидаги миш-мишлар ярим йил аввал роса урчиб кетди. Бунга сабаб, Пепе ўрнини ёш иқтидор эгаси Варанга бўшатиб бериши керак эди. Варан эса ўзига берилган имкониятдан тўлиқ фойдалана олмасдан, ўзининг жойи ҳали асосий таркибда эмаслигини билдирди чоғи, Анчелотти Пепени яна асосий таркибда майдонга туширишда давом этмоқда. Жорий мавсумдаги Испания чемпионатида Пепе анча фикрли ва сабрли бўлиб қолган. У ушбу мавсумда ўзига хос рекорд ўрнатиб, Ла-лиганинг 25-турига келиб, биринчи сариқ карточкасини олди. У ҳам бўлса, ҳакам билан тортишув туфайли. Шундай фаол футболчининг жамоани алмаштириши ҳозирча шарт эмас.

Карим Бензема

Трансфернинг амалга ошиш имконияти:  20%

Ўйнаши мумкин бўлган жамоалар: «Ливерпуль», ПСЖ

Бензема ҳеч қачон мадридлик мухлислар хоҳлашганидек ҳужумчи бўла олмаслигини деярли барчамиз яхши биламиз. Франциялик форвард ҳужумларни якунловчи футболчи эмас, балки иккинчи ҳужумчи сифатида майдонда кўпроқ кўринади. Бенземанинг майдондаги қиладиган иши эса рақиблар дарвозасига гол уриш. Статистикага назар ташласак, Каримнинг йилдан-йилга фаоллашаётганлигига гувоҳ бўлиш мумкин. Бензема аслини олганда ёмон футболчи эмас, лекин яхши ҳужумчи ҳам эмас. «Реал»нинг кўплаб ишқибозлари унинг ўрнида фойдалироқ ва кўпроқ гол урадиган форвард бўлишини исташлари аниқ. Асосийси эса ушбу мухлислар орасида Переснинг йўқлиги.

Кейлор Навас

Трансфернинг амалга ошиш имконияти:  20%

Ўйнаши мумкин бўлган жамоалар: «Арсенал», «Ливерпуль»

Бутун мавсум давомида Испания газеталарининг асосий мавзуси бўлган Навас, аллақачон асосий дарвозабон Касильяснинг ўрнини эгаллаши керак эди. Бу албатта адолатдан эмас, ахир Кейлорнинг ҳам маҳорат бобида Икердан кам жойи йўқ. Унга захира ўриндиғида ўтириш ҳам унчалик ярашмайроқ турибди. Навас ўзига бериладиган имкониятни фақат кутиб яшайди. Тўғри, кипернинг отаси ўғлини «Реал»дан кетмаслигини таъкидлади. Аммо вақт ўтган сайин Кейлор ўйин амалиётини йўқотиб қўйса, ушбу кипернинг ҳам Мадрид жамоасига керак бўлмай қолиши айрим ишқибозларни хавотирга солмоқда.

Икер Касильяс

Трансфернинг амалга ошиш имконияти:  30%

Ўйнаши мумкин бўлган жамоа: MLS клубларидан бирида

Касильяс «Реал»да катта обрўга эга футболчи. «Саньтяго Бернабеу» стадионининг бир томони унга қарата ҳуштакбозлик қилса, иккинчи томони уни қарсаклар билан қўллаб-қувватлаб туради. Икер сўнгги 5 йил ичида ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Тўғри, ҳаммада хато бўлади, деганларидек, Икер ҳам  хатолардан холи эмас. Кўп тўп ўтказиб юбориш Касильяснинг одати бўлиб қолган десак ҳам бўлаверади. Лекин «Реал» ҳимоясида ҳам камчиликлар талайгина. Ҳимоячилар ҳам аста-секин сустлашиб боришмоқда. Касильяснинг буларнинг барчасига кўз юмиб, АҚШга йўл олиши тўғри қарор бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Гарет Бэйл

Трансфернинг амалга ошиш имконияти:  30%

Ўйнаши мумкин бўлган жамоа: «Манчестер Юнайтед»

Бейлнинг атрофида худди чинакам жаҳон уруши бўлаётгандек, гўё. Бунга сабаб, Испания нашрларининг кўпи Бейлни доим жамоавий ўйинга қўшилмаётганликда қоралашда давом этмоқда. Англия ОАВ эса умуман бу фикрларга қўшилмайди. Гарет майдонда фойдали футболчи бўлибгина қолмай, қанотлардан ёриб кириш ва жамоадошларига тўпни ҳаволатиб узатишда  анча фаол. Лекин биргина «Эспаньол» билан бўлган учрашувдаги хатоси (ўша баҳсда у яккама-якка вазиятда Роналдуга тўпни узатмаган эди) унга бир умр қимматга тушиши ёзилмаган қоидалардан бири. Гаретга «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдираётгани бор гап. Лекин Переснинг «имиж» лойиҳасидаги Бейлнинг «Реал»­ни тарк этиши ҳозирча номаълум.

Фабиу Коэнтрау

Трансфернинг амалга ошиш имконияти:  60%

Ўйнаши мумкин бўлган жамоалар: «Арсенал», «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль», «Милан»

Португалиялик футболчи Испания пойтахтида жорий мавсумнинг деярли ярмини захира ўриндиғида ўтказди. Коэнтрау ва Марсело жуфтлигида бразилиялик ҳимоячилар португалиялик ҳамкасбларидан кучлироқ эканликларини исботлаш мақсадида у қанотлардаги ҳужумларда ўзини кўрсатиб, дарвозага узоқ масофалардан голлар уриб, жамоа етакчиси Роналду билан яхши тандем ҳосил қила олди. Шу сабабдан Коэнтраунинг бу йил Мадриддан кетиши аниқроқ.

Хесе

Трансфернинг амалга ошиш имконияти:  75%

Ўйнаши мумкин бўлган жамоалар: «Боруссия» (Дортмунд), «Эвертон», «Эспаньол»

Ёш иқтидорли футболчиларга «Реал»да ўйин амалиёти етишмаслиги барчага жамоа тарихидан маълум. Яқин вақтлар ичида Хесенинг бирорта клубга ижарага берилиши кутилмоқда. Ёш иқтидор эгаси шунда ўйин амалиётига эга бўлибгина қолмай, Мадридга юлдуз футболчи бўлиб қайтишини «Қироллик клуби» мухлислари кутишмоқда.

Альваро Арбелоа

Трансфернинг амалга ошиш имконияти:  80%

Ўйнаши мумкин бўлган жамоалар: «Челси», «Арсенал», «Ливерпуль»

Футболда ёшнинг аҳамиятга эга эмаслигини Андреа Пирло кўп маротаба таъкидлади. Январь ойида Альваро 32 ёшга тўлди. Арбелоа захирадан майдонга ту­шиб, жамоа ўйинини кучайтира оладиган футболчи. Лекин яхши ҳимоячи бўлиш учун бунинг ўзи етарли эмас. Анчелотти Арбелоани вақти-вақти билан асосий таркибга киритяпти. Лекин Ла-лиганинг 28-тур доирасидаги «Эль- класико»сида Альварони захира ўриндиғида қолдириб, унинг ўрнига ёш Даниэль Карвахални асосий таркибда майдонга туширишни афзал деб билди. Шу сабабдан Арбелоанинг Мадриддан кетиши 80 фоизга аниқ бўлиб турибди.

Асьер Ильярраменди

Трансфернинг амалга ошиш имконияти:  80%

Ўйнаши мумкин бўлган жамоалар: «Арсенал», «Ливерпуль», «Милан», «Атлетик»

Январь ойининг трансферлар бозорида Асьер Ильярраменди «Атлетик» таклифини кўриб чиқиб, унга рад жавобини берди. Ёзда эса футболчига бир қатор гранд клубларнинг таклиф билан чиқишлари аниқ. Оддий қилиб айтганда, ушбу иқтидор эгаси Мадрид жамоасида ўзи истагандек, ўйин кўрсата олмаётганлигини кўплаб футбол мутахассислари кўп маротаба таъкидлашмоқда. Анчелотти Ильяррамендини учрашувларнинг охирги 20 дақиқасида майдонга туширади ва шундан сўнг «Реал» анча хотиржам ва  ҳимоявий ўйин кўрсата бошлайди. Терма жамоада эса Асьернинг мав­қеи айрим ўйинчилардан юқори.

Сами Хедира

Трансфернинг амалга ошиш имконияти:  95%

Ўйнаши мумкин бўлган жамоа: «Шальке»

Сами Хедира борасида эса ҳаммаси маълум. Очиқчасига айтганда, германиялик футболчинниг «Реал»даги тақдири ўтган ёзда ҳал бўлганди. Хедиранинг бу йил «Шалке-04»га ўтиши 95 фоизга аниқ бўлган. У жорий мавсумда бир-икки ўйинда ўзини кўрсатиб, яна захира ўриндиғидан жой олмоқда. Бу йил Мадридни Хедирага ўхшаган футболчилар тарк этиб, уларнинг ўрнига футболни хуш кўрувчи йигитларни олиб келишни ҳотамтой Перес жанобларига жамоа мухлислари илтимос қилишса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Карло Анчелотти

Истеъфо учун имконият:  50%

Бошқариши эҳтимоли бўлган жамоалар: «Манчестер Сити», Италия терма жамоаси

Флорентино Перес жамоага келган барча мураббийларни шу вақтгача қўллаб-қувватлаб келмоқда. Муваффақиятга эришилганида ҳам, омадсизликда ҳам «Қироллик клуби» президентининг жамоа мураббийлари билан алоқаси бир хил бўлган ва ҳозир ҳам ҳудди шундай. Перес сайёрамизнинг энг яхши мураббийи сифатида фақат Жозе Моуриньони тан олади. Аслини олганда, Анчелотти Мадридда яна икки-уч мавсум ишлашга ҳақли. Натижалар қандай кўриниш олишига қарамай, Анчелотти шундай ишлашда давом этиб, «Реал»ни улкан чўққилар сари олға етаклаб олиб боришга ақли етадиган мураббийлардан. Агарда бу йил «қаймоқранглилар» Испания чемпионлиги ва Чемпионлар Лигаси совринидан маҳрум бўлишса, «Реал»ни бош­қара оладиган мутахассисни топиш қийин бўлиб қолади.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:12, 17.04.2015.
Ўқилди: 16505 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.