Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти "Порту" клуби бош мураббийи Хулен Лопетегига қизиқиш билдирмоқда.
Хабарларга кўра, "Порту" Европа Чемпионлар Лигаси чорак финал дастлабки учрашувида "Бавария"ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратгач, "Реал" раҳбариятининг "Порту" мураббийига қизиқиши ошган.
Хабарларга кўра, "Реал"нинг айни дамдаги бош мураббийи Карло Анчелотти жамоа Европа Чемпионлар Лигасида ғалаба қозона олмаса ёзда "Реал" билан шартномасини бекор қилиши мумкин. Аввалроқ "Реал" президенти Флорентино Перес мавсум якунигача жамоани Анчелотти бошқаришини таъкидлаган эди. Аммо, унинг янги мавсумда ҳам жамоада ишлаши борасида маълумот бермаган.
Маълумот учун, Анчелоттининг амалдаги шартномаси 2016 йилда якунланади.