Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Аёллар футболи. Суперкубокнинг дастлабки учрашувида "Севинч" ишончли ғалабага эришди.

Баҳо:
+ | -

Кеча, 16 апрель куни Бекобод шаҳридаги “Металлург” стадионида Ўзбекистон аёллар футболининг тарихида илк бор ўтказилаётган Суперкубокнинг дастлабки учрашувида “Севинч” жамоаси Бекободнинг “Металлург W” жамоаси устидан ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Бугунги учрашув аввалдан жуда муросасиз кечиши аниқ эди. Ўтган мавсумдан бошлаб, чемпионатда иштирокини бошлаган Шерали Бобоқулов шогирдлари, чемпионатда мазмунли ўйин кўрсатиб, Ўзбекистон Кубогини қўлга киритишга муяссар бўлишганди. Бугунги учрашувда ҳам улар ўз кучларига ишонишлари ва ўтган мавсумда Ўзбекистон Кубоги финалида бекорга ғалаба қозонмаганликларини исботламоқчи бўлишди.

Дастлабки дақиқалардан олдинга ташланишган майдон эгаларида ҳужумларни гол билан якунлашга қодир ўйинчи бўлмади. Учрашув шундай кескин давом этаётган биринчи бўлим ўрталарида, аниқроғи 23-дақиқада майдон эгаларининг хатосидан унумли фойдаланган ўйинчимиз Саида Хандамова рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди – 0:1.

Ушбу голдан сўнг майдон эгаларининг ўйини бироз кучайгандек бўлди, майдонда кескинлик янада ошди. Тўп учун курашда футболчи қизимиз Феруза Турдибоева рақиб ўйинчисига қўполлик ишлатди деб, ҳисоблаган учрашув ҳаками иккинчи сариқ карточкани кўрсатди. У учрашувнинг 13-дақиқасида ҳам ҳакам томонидан огоҳлантириш олган эди, шундан сўнг учрашув бош ҳаками – Анна Сидорова унга қизил карточка кўрсатиб, майдондан четлатди. “Севинч” қизлари майдонда 10 киши бўлиб қолишди.

Бу вазиятдан “Металлург W” жамоаси қизлари фойдаланиш учун яна қизғин курашга киришди. “Севинч” жамоаси ҳимояланиб, қарши ҳужумларга ўтди. Ана шундай вазиятларда жамоамиз сардори Зебо Жўраевада икки марта кетма-кет гол уришга жуда қўлай вазиятлар бўлди, афсуски бунда тажрибали ҳужумчимизда аниқлик етишмади.

Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунланди. Иккинчи бўлим бошидан майдон эгалари ўз сафида ўзгариш қилди, яқинда “Металлург W” жамоасига келиб қўшилган тажрибали ҳужумчи Людмила Карачик майдонга туширилди. Бу албатта бир ўйинчи кам бўлиб, майдонда ҳаракат қилаётган қизларимизда қийинчилик тўғдириши аниқ эди. Шундай ҳам бўлди, Людмила Карачик майдонга тушгач рақибларимиз ўйини янада кескинлашди. Жамоамиз қизлари кўпроқ ҳимояланишга мажбур бўлишди. Шундай вазиятларнинг бирида, ўйинчимизга нисбатан майдон эгалари қўполлик ишлатишди ва учрашув ҳаками жарима майдонидан сал ўзоқроқда жарима тўпини тепишни кўрсатди. Камола Рисқиева томонидан чамаси 30 метрлардан тепилган жарима тўпи тўғри дарвоза тўрига келиб тушди. Зарбани қайтаришга Алина Демьяненко ожизлик қилди – 0:2.

Жамоамиз қизлари ушбу гол билан ҳам чегараланиб қолишмади, гўёки уларда Суперкубок тақдирини биринчи ўйиндаёқ ҳал қилиб қўйиш режаси бордек, рақиб дарвозасини яна бир марта ишғол қилишди.

Жамоамизнинг навбатдаги қарши ҳужумларининг бирида рақиб жарима майдони ичида пала-партишлик юзага келди, ҳужумчиларимиз дарвозага йўллаган тўпни дарвозабон қайтарди, Мария эса, қайтган тўпни дарвозабон устидан ошириб тепди ва тўп дарвоза тўрига келиб тушди – 0:3.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, жамоамиз бугунги ўйинда катта ирода кўрсатишди. Улар ҳақиқий характер намойиш қилишди ҳамда ўзларининг рақибга нисбатан анча кучли эканликларини исботлашди. Майдонда бир киши кам бўлиб, майдон эгаларига қарши курашиш ҳар қандай жамоага ҳам енгил бўлмайди. Аммо қизларимиз буни уддалашди. Айниқса иккинчи бўлим охирларида дарвозабонимиз Ольга Кахарова ҳам ўз маҳоратини намойиш қилиб, дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолишда кўп тер тукишига тўғри келди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон Суперкубогининг дастлабки учрашувида жамоамиз ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Энди улар 23 апрель куни ўз майдонларида бўладиган жавоб учрашувига тайёргарлик кўришади.

Ўзбекистон Суперкубоги. Дастлабки учрашув

“Металлург W” (Бекобод) – “Севинч” (Қарши) 0:3

Бекобод шаҳри. “Металлург” стадиони. 16 апрель 2015 йил. 17:00

Голлар: Саида Хандамова, 23-0:1, Камола Рисқиева, 61-0:2, Мария Моисеева, 70-0:3,

Бош ҳакам: Анна Сидорова (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Зилола Раҳматова (Қарши), Кристина Середа (Тошкент),

Заҳира ҳаками: Жалолиддин Хусниддинов (Тошкент)

Назоратчи: Тимур Абдуллаев (Тошкент)

ЎзАФА вакили: Эльмира Ғуломова

“Металлург W” (Бекобод): 30.Алина Демьяненко, 21. Халима Дадабоева, 9. Шодиа Тошева (10.Моҳигул Икромова, 56) 18.Юлдуз Набиева, 4.Насиба Ҳожиева, 77. Нозима Камолтоева, 22. Малуда Мунавварова, 7. Шахноза Туропова (99.Лутфинисо Холиқова, 71) 8.Наргиза Абдирасулова (с), 97.Нодира Муйдинова, 23.Умида Худойбоқова (17.Людмила Карачик, 46).

Захира: 1.Гуландон Бойматова, 3.Юлдуз Шодиева, 27.Ўғилой Облақулова, 15.Маҳлиё Абдурашидова.

“Севинч” (Қарши): 1.Ольга Кахарова, 25.Зумрат Назарова, 2.Шохида Тожиддинова, 5.Маҳлиё Юсупова, 10.Зебо Жўраева (с), 18. Камола Рисқиева, 17.Танзила Зарбиева, 19.Мария Мосеева (6.Фаёза Самандарова, 90+1), 9.Маҳлиё Сарикова (15.Мафтуна Шоимова, 33) 7.Феруза Турдибоева, 4.Саида Хандамова.

Захира: 16.Матлуба Абдирасулова, 12.Лайло Тилавова, 11.Шахзода Жамолова, 23.Нилуфар Қудратова.

Огоҳлантириш: Феруза Турдибоева, 13,

Четлатиш: 7. Феруза Турдибоева, (2с) 26,

Манба: pfcsevinch.uz
Киритилди: 11:03, 17.04.2015.
Ўқилди: 4016 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.