Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

Аёллар футболи. Ўзбекистон Суперкубоги учун дастлабки учрашувидан сўнг

Баҳо:
+ | -

Аёллар футболи бўйича Ўзбекистон Суперкубоги учун "Металлург-Вумен" - "Севинч" ўртасида Бекободда кечган биринчи учрашув тугаллангач ҳар икки жамоа бош мураббийлар фикри билан танишдик. Дастлаб "Севинч" бош мураббийи Владислав Хан, кейин мезбонлар бош мураббийи Шерали Бобоқулов саволларга жавоб берди.

Владислав Хан:

- Бугунги тарихий учрашув мазмунли бўлди деб ҳисоблашим мумкин. Стадионга йиғилган мухлислар ҳам чиройли ўйинга гувоҳ бўлишди. Учрашув биринчи бўлимидаёқ майдонда бир киши кам бўлиб қолишимиз, ўйин тактикасини ўзгартиришимизга мажбур қилди. Ўйинчиларимизга берган кўрсатмаларимни улар барчасини тўғри бажаришди. Улар профессионалларга хос иродасини кўрсатишди, бунинг учун уларга катта раҳмат. Бугунги ғалабани қўлга киритиш осон бўлмади.

– Бугунги ўйин ҳисобидан келиб чиқиб, сизнингча Суперкубок қўлга киритилдими?

– Йўқ, эсингиздан чиқмасин ҳали олдимизда жавоб учрашуви турибди. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Қолаверса, ўз мухлисларимиз кўз олдида ўйнаймиз. Бу биз учун катта маъсулият юклайди. Жавоб учрашувига бунданда пухта тайёргарлик кўрамиз, шундай экан бўшашишга ўрин йўқ. Биринчи учрашувда ғалаба қозонган бўлсакда, бу бизга Суперкубок қўлга тегди, дегани эмас, аммо бизнинг мақсадимиз, шаҳримизда бўладиган жавоб учрашувида бунданда чиройли ва мазмунли ўйин кўрсатиб, мухлисларимизни хурсанд қилишдир.

 

Шерали Бобқулов:

- Бугунги учрашувга яхши тайёргарлик кўргандик, “Севинч”нинг бу ўйинга тайёргарликлари яхши эмас, деб ҳисоблагандик, чунки улар қишки мавсумда асосан мини футбол ўйнашди, бизлар эса, катта футбол билан шуғулландик. Ўйинга танлаган тактикамиз оқламади, десам ҳам нотўғри бўлади. Учрашувдаги икки вазиятда дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. Ўйинчиларимизда руҳий тушкунлик юзага келди ва бундан уларнинг ўзларига келиши қийин бўлди. Бугунги учрашувдаги ҳисоб, биз учун жавоб учрашувида анча меҳнат қилишимизга мажбур қилиши турган гап. Майдонда ўйинчилар сони жиҳатидан ҳам бизда устунлик пайдо бўлди, ушбу вазиятдан фойдаланишга ҳаракат қилдик, афсуски ҳужумларда шогирдларимга аниқлик етишмади. Биз албатта, бугунги мағлубиятдан қўлимизни туширмаймиз, ҳали Қаршида бўладиган жавоб учрашуви бор, навбатдаги ўйинга янада яхши тайёргарлик кўрамиз, насиб бўлса кўрасизлар, биз жавоб учрашувида бошқача ўйин кўрсатамиз.

- Яқиндан жамоангизга “Пахтакор W”дан келиб қўшилган Людмила Карачикни ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Людмила бугун сафимизда биринчи расмий ўйинни ўтказди, у тажрибали ўйинчи, ҳозирча жамоамиз ўйинига тўлиқ қўшилиб кетишига вақт керак бўлади. Жисмоний тайёргарликлари ҳам кўнгилдагидек эмас. Умид қиламанки, у ўзини жисмоний ҳолатини маромига келтириб олади. Биз жамоамиз селекциясини тўхтатганимиз йўқ, янги ўйинчилар билан таркибимизни кучайтириш устида иш олиб бораяпмиз.

- Ўтган чемпионатда дебют қилдиларингиз ва мавсум якунида Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлдиларингиз, бу йилги чемпионатдаги олдиларингизга қўйилган вазифалар қандай?

- Клубимиз раҳбарияти томонидан олдимизга расман жиддий вазифа қўйилмаган бўлсада, ўтган йили Ўзбекистон Кубогини қўлга киритиб, бунданда юқори мақсадлар учун курашишга қурбимиз етишига бизда ишонч пайдо бўлди. Демак, бу йилги мақсадимиз, чемпионликни қўлга киритиш бўлади.

- Бугунги учрашувдаги қайси ўйинчиларни сизга ўйини кўпроқ ёқди?

- Бугунги учрашувда “Севинч” жамоаси ҳужумчиси Зебо Жўраевани ўйинини алоҳида таъкидлаган бўлардим, жамоадошларига нисбатан ёш жиҳатдан каттароқ бўлсада, тинмасдан бутун ўйин давомида ҳимоячиларимизни сергак бўлишга мажбур қилиб турди, бу ўйинчи бугун ҳақиқий профессионалларга хос ўйин кўрсатди.

Манба: pfcsevinch.uz
Киритилди: 11:25, 17.04.2015.
Ўқилди: 3350 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.