"Кальяри" ишқибозлари клубнинг машғулотлар базасига ҳужум қилдилар.
Хабар қилинишича, клуб базасига кириб борган ишқибозлар ходимлар ва футболчиларни ҳақорат қилиш билан чекланмасдан, куч ҳам ишлатганлар, масалан, уларнинг юзларига урганлар.
Воқеа кеча эрталаб бўлган, аммо кечга яқин ошкор қилинган.
Жамоа бош мураббийи Зденек Земан эрталабки машғулотларни бекор қилган, бунинг сабаблари энди маълум бўлди.
Ишқибозларнинг бу ишига жамоанинг омадсиз ўйинлари сабаб бўлган - "Кальяри" 30 турдан сўнг 21 очко билан 19-ўринда бормоқда.