"Байер"нинг собиқ устози Кристоф Даум "Бавария" шифокори Ханса-Вильгельм Мюллер-Вольфартнинг истеъфога чиқишига изоҳ берди.
"У бу қадамга ноқулай вақт танлади, бундан бош мураббий Хосеп Гвардиола босим остида қолмоқда. Ҳар хил гап-сўзлар, ғийбатлар тарқалмоқда. Бу клубни ўз вазифаларидан чалғитади. Гар клуб президенти Ули Хёнесс бўлганида бу воқеа бўлмас эди", - дейди Даум.
Эслатиб ўтамиз, Мюллер-Вольфарт ва яна клубнинг уч шифокори ЕЧЛ яримфиналида "Порту"га қарши мағлубиятан сўнг (1:3) истеъфо берган эдилар. Мюллер-Вольфарт мағлубиятда шифокорлар айбланганини айтган эди.