«Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер Англия кубоги 1/2 финали доирасидаги «Рединг»га қарши ўйиндан сўнг (2:1) ўз фикрларини билдирди.
«Ҳа, бу ўйин қийин кечди. Рақиб яхши ҳимояланди. Биз улар билан тенгма тенг курашдик.«Рединг» каби клублар ярим финалда осонгина мағлуб бўлишмайди. Футболчилар финалга чиқиш учун майдонда ўлишга тайёр эдилар.
Барча соврин ютишни истайди. АПЛда мавсумни тугатамиз, кейин бу ерга қайтиб финалда ўйнаймиз», – дейди Венгер.