“Бавария” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигаси 1/4 финали жавоб ўйинидан ўрин олган “Порту”га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“90 дақиқа давомида ҳар қандай ҳолат рўй бериши мумкин. Тўғри, биринчи ўйинда кўп гол ўтказиб юбордик, аммо эртага умуман бошқача ўйин бўлади.
Германия чемпионатида ғалаба учун бир қадам қолди. Чемпионлар лигаси ярим финалидан ҳам бизни бир қадам ажратиб турибди. Эртага шогирдларим ҳар бир имкониятдан унумли фойдаланишларига ишончим комил”, - дейди Гвардиола.