Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Сергей Лушан: “Қандай ўйнашимиздан кўра, вазиятларни голга айлантиришимиз муҳимроқ”

Баҳо:
+1 | -

“Бунёдкор” – “Ан-Наср” учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози қатнашди.

- Тўғри, имкониятларимиз йўққа чиққан. Лекин бу билан биз тўхтаб қолмаймиз. Чиройли ўйин кўрсатиб, ишқибозларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз, - деб гап бошлади Сергей Иванович.

- “Ан-Наср” устози очиқчасига ҳужумкор ўйин кўрсатамиз, деб таъкидлади. Сиз қандай ўйин кўрсатишни режалаштириб турибсиз?
- Қандай ўйнашимиздан кўра, яратилган вазиятларимизни голга айлантириш муҳимроқ. Албатта бизни ўз йўналишимиз ва ўйин услубимиз бор. Шундай экан, ўз йўлимиздан қайтмаймиз.

- Жамоанинг мақсади қандай?
- Мен бу сўзни 2025-маротаба такрорлаяпман. “Бунёдкор” футбол клуби ўтган йилдан бошлаб ёшларга ишонч билдиришга катта урғу бера бошлади. Осиё Чемпионлар лигаси, Ўзбекистон чемпионати ва кубоги учрашувларида ўз тарбияланувчиларимиз ҳисобига ғалаба қозонмоқчимиз. Ташқаридан катта маблағ эвазига олиб келинган футболчидан кўра, ўзимиз етиштирган футболчининг клубга бўлган меҳри ва муҳаббати кучлироқ, деб ўйлайман. Бизнинг асосий мақсадимиз – ёшларни тарбиялаш ва турли хил ёшдаги терма жамоаларга уларни тайёрлаш.

Хайрулла Каримов (“Бунёдкор” ҳимоячиси):
- Мураббийимиз айтиб ўтганидек, чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Мухлисларимизга хурсандчилик улашишга бор кучимизни берамиз, - деб гап бошлади "Бунёдкор" сардори.

- Араб жамоаларига ўйнашнинг энг оғҳир томони нимада?
- Мен қийин жиҳатини кўрмаяпман. Ўз ўйинимизни намойиш қилсак, уларни бемалол юта оламиз. Меҳмондаги об-ҳаво бироз қийин аҳволга солиши мумкин. Лекин Тошкентда уларни ютишимизга ҳеч қандай тўсиқни кўрмаяпман.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 13:42, 21.04.2015.
Ўқилди: 3069 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Барселона" 11 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин [4504]

Ламин Ямаль маош борасида Килиан Мбаппени қарийб тўрт баробарга ортда қолдириши мумкин, агар... [4387]

Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ. «Барселона» «Реал»ни шармандали тарзда турнирдан чиқариб юборди (Видеошарҳ) [2519]

Ла Лиганинг энг кўп маош олувчи юлдузлари эълон қилинди! [2379]

Месси ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин [2283]

Англияда ким энг кўп маош олади? Футболчилар ва мураббийлар рўйхати [1922]

Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқларда танқидлар остида: У Н’Голо Кантега нисбатан ҳурматсизлик қилдими? (+Видео) [1873]

Элдор Шомуродов ўзбекистонлик футболчилар нима учун РПЛда камайганини тушунтирди [1610]

«Реал Мадрид»нинг шорт-листидан 7 нафар ярим ҳимоячи ўрин олган [1595]

Холанд «Барселона» учун кутишга тайёр: У агентига музокараларни тўхтатишни буюрди [1583]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик