Таниқли испан журналистларидан бири - Гилём Балаге, "Атлетико" қарши кечадиган учрашувда, "Реал"нинг етакчи футболчиларидан бири - Лука Модрич жароҳати сабаб майдонга тушаолмаслиги, Анчелоттига ҳимоячи Пепени олдинроқда синаб кўриш имконини бериши мумкинлиги ҳақида гапирди.
"Пепе 2011-йил, "Барселона"га қарши кечган учрашувда яримҳимоячи вазифасини бажарганди, ўшанда Моуриньо ундан тўлиқ ўйин давомида таянчда фойдаланганэди.
Анчелотти Хедирадан ҳам фойдаланиши мумкин, бироқ у аллақачон кейинги мавсум ҳақида ўйлашни бошлаб юборган, "Реал" ҳақидаэмас.
Иллиарраменди ҳам юксак даражада ўйнайолмаяпти.
"Атлетико"нинг энг хавфли жиҳати қайси? Стандартлар. Бу борада Варан ажойиб, у ўтганҳафтани супер ўтказди. Рамос ёки Пепе? Менимча Португалиялик ҳимоячи таянч зонасини ёпа олади.
Кроос ўзининг ҳар доимги севимли ампуласида ҳаракат қилса, кўпроқҳимоя ҳақида ўйлайдиган "стоппер" топиш лозим бўлади. Кроос эса кўпроқ хужумкор ўйинга асосланган футболчи.
Менимча, Хамес ўнгда, Иско эса чапда ҳаракат қилади. Чичарито ва Роналдулар марказий хужумчи вазифасини бажаришади", - дейди Балаге.