Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Рўзиқул Бердиев: «Омад биз томонда бўлди»

Баҳо:
+ | -

"Тракторсозий" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида дастлаб қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Артур Геворкян иштирок этишди.

— Табрик учун раҳмат. Ютганимиздан хурсандмиз. Аммо ҳали олдимиздаги вазифа бажарилмади. Гуруҳдан чиқиш учун ҳаракат қиламиз. Биринчи бўлимда рақиб жуда яхши ўйнади ва яхши имкониятларга эга бўлишди. Иккинчи бўлимда қарши ҳужумда бизда имконият бўлишини билардик ва яратилган имкониятдан самарали фойдалана олдик. Омад биз томонда бўлди.

— “Насаф” бугун хар доимгидек кучли кўринмади. Лекин яратилган 4 та имкониятдан самарали фойдаланди…
— Саволни тушундим. Ёмон ўйнасак ҳам очко олсак — шу энг муҳими. Ҳақиқатан ҳам ташаббус ва имконият мезбонларда бўлди. Лекин биз уч очко олдик. ОЧЛда энг муҳими шу. Биринчи вазифамиз — гуруҳдан чиқиш. Албатта ўйинимизни янада кучайтиришга ҳаракат қиламиз.

— Статисткага қарайдиган бўлсак, мезбонлар барча томонлама устун бўлишди. “Насаф” ғалабага ҳақли эришдими?
— Биз ғалаба қозонган бўлсакда, ҳали кейинги босқичга чиқмадик. Бугунги ўйинда статистика мезбонлар фойдасига бўлсада, энг муҳими биз натижага эриша олдик.

— Меҳмондўстлик ҳақида нима дея оласиз? Бугунги об-ҳаво ўйинга қанчалик таъсир қилди?
— Табризга иккинчи марта келишим. Одамлар ҳам меҳрибон, футбол билан яшашади. Ютқазса ҳам қўллаб-қувватлашди. Бизниям яхши кутиб олишди. Об-ҳаво кечагидан бугун озроқ яхшироқ эди. Тўғри, бугунам шамол эсса-да қайсидир ҳолатда бу икки томонгаям қийинчилик туғдирди.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 21:17, 21.04.2015.
Ўқилди: 5283 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.