"Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ЕЧЛ чорак финалида "Порту"га қарши жавоб учрашувидан сўнг (6:1) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Жуда хурсандмиз. Бундан ҳам яхшироқ ўйнай олмаиз. Иккинчи бўлимда "Порту" ўйинини ўзгартирди, бизда муаммолар юзага кела бошлади. Танаффусгача уларда имконият бўлмади, аммо иккинчи бўлимда кўп вазиятлар яратдилар.
Португалиядаги ўйиндан кейин ҳам ҳаммаси яхши бўлишини сезган эдим. Мен ҳар бир рақибни синчиклаб ўрганаман, шунинг учун "Порту"нинг ўз уйида кўрсатган ўйини мени ҳайрон қолдиргани йўқ. Уларда ажойиб жамоа бор, аммо бугун уларнинг ўйини чиқмади.
Яримяиналда ким билан ўйнашимизнинг менга мутлақо аҳамияти йўқ. Рақибимиз ким бўлишидан қатъий назар, ўз ўйинимизни кўрсатамиз", - дейди Гвардиола.