"Порту" бош мураббийи Хулен Лопетеги ЕЧЛ 1/4 финалида "Бавария"га қарши жавоб учрашувидан сўнг (1:6) фикрларини билдирди.
"Биринчи бўлимда ёмон ўйнадик. "Бавария" дунёда эса биринчи бўлимларни ўтказиш бўйича энг яхши жамоа, чемпионлар лигаси фаворитларидан бири.Келинг тажрибани ҳам унутмайлик, мюнхенликларда бизнинг ўйинчилардан кўра 300-400 та кўпроқ муҳим ўйин ўтказган ўинчилар бор.
"Бавария" - қизиқ жамоа. Биз бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Биз уларнинг қанотларни ишга солишини билар эдик, иккинчи бўлимда бунинг олдини олдик, аммо жуда кеч бўлган эди", - дейди Лопетеги.