"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике чемпионлар лигаси чорак финалида "ПСЖ"га қарши жавоб учрашувидан сўнг (2:0) фикрларини билдирди.
"Кейинги босқичга аъло усулда ўтдик. Икки учрашувда ҳам юқори савияда бўлдик. Жавоб учрашуви ҳам кутилганидай ўтди. Омадга йўл диққатни бир жойга жамлашда эди, бу бизга ҳар ўйинда керак. Жамоа жиддий тайёрланган эди ва ажойиб ўйин кўрсатди.
Охирги ўн йилда саккизинчи яримфинал? Бу "Барселона" ва унинг ўйинчиларининг савиясини кўрсатиб турибди. Энди биз тўрт фаворитдан биримиз. Биз ажойиб формадамиз", - дейди Луис Энрике.