Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

ОЧЛ. «Пахтакор» Теҳронда 2 очко йўқотди

Баҳо:
+1 | -

Осиё чемпионлар лигасининг "В" гуруҳида иштирок этаётган "Пахтакор" сафардаги барча ўйинларни дуранг билан якунлайди. Бу сафар Самвел Бабаян шогирдлари Теҳрондаги "Озодий" стадионида "Нафт" билан 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди.

Кримец ишлаган "стандарт"дан йўлланган зарбани Лобанов қўлидан чиқариб юборди ва қайтган тўпни Ғуломризо Ризоий бош билан дарвозага жойлади. "Пахтакор" ҳисобни тенглаштириш учун 10 дақиқа керак бўлди. Олис масофадан етказилган узатмани Сергеев кўкраги билан Козакка қайтарди ва Владимирнинг жарима майдончаси остонасидан берган зарбаси идеал чиқди - 1:1.

Иккинчи бўлимда ташаббус тўлалигига пахтакорчилар томонида бўлди. Вакилларимиз жуда кўплаб имкониятларга эга бўлишди. Бўлим бошида "Нафт"ни голдан дарвоза устуни қутқариб қолди. Шунингдек, Исматуллаев ва компенсация вақтида Сергеев жуда қулай вазиятлардан дарвозага аниқ зарба бера олишмади.

Ўйин борасида айтадиган бўлсак, бугун "Пахтакор" 2 очко йўқотди. Бугунги дурангдан кейин тошкентликлар ҳисобидаги очколар сони 6тага етди. Сўнгги турда жамоамиз ўз майдонида Саудиянинг "Аш-Шабоб"ини қабул қилади.

ОЧЛ, "В" гуруҳи, 5-тур
"НАФТ ТЕҲРОН" - "ПАХТАКОР" - 1:1
Голлар: Ғуломризо Ризоий (25) — Владимир Козак (35)
"Нафт": 1.Али Ризо Бейранванд, 4.Сиамак Куроший, 5.Амин Ҳажмуҳаммадий, 14.Сайид Лутфий, 22.Ризо Алиярий, 6.Алиризо Иззатий (с), 11.Камолиддин Камябиниа, Бозар, 23.Имон Мобали, 10.Ғуломризо Ризоий, 77.Арсалан Мутаҳҳарий
"Пахтакор": 12.Александр Лобанов, 23.Александр Мерзляков, 2.Егорь Кримец (с), 4.Аднан Ораховац, 24.Давронбек Ҳошимов, 5.Акбар Исматуллаев, 15.Жавоҳир Соҳибов, 28.Станислав Андреев, 14.Шерзод Каримов, 29.Владимир Козак, 11.Игорь Сергеев
Ҳакамлар: Ким Санг Ву, Янг Бёнг Юн, Парк Санг Жун (Корея), Масъуд Туфайелиҳ (Сурия)

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:18, 22.04.2015.
Ўқилди: 5570 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.