Кириш Регистрация

Хорхе да Сильва: «Оғир ўйинда ютганимиздан хурсандман»

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” – “Ан-Наср” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида саудияликлар устози иштирок этди. Унга учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган дарвозабон Абдуллоҳ Ал Эназий ҳамроҳлик қилди.

- Очиғини айтсам, баҳс жуда ҳам оғир бўлди. Кучли рақибга қарши баҳсда ғалаба қозондик. Уч очко олганимиздан хурсандман, шогирдларим ҳаракатларидан кўнглим тўлди. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчи эдимки, “Бунёдкор” турнир жадвали жиҳатидан аутсайдер кўринса-да, ўйин жиҳатидан бундай деб бўлмайди. Шахсан менга жамоадан ҳар бир учрашувда омад юз ўгиргандек кўринди. Ҳозир ҳамма натижа учун ўйнамоқда. Бугун гол урганимиздан кейин орқа чизиқни мустаҳкамлашга ҳаракат қилдик. Чунки “Бунёдкор”га очиқ футбол таклиф қилганимизда балки гол ўтказиб юборармадик. Ғалабадан хурсандман. Кейинги босқичга чиқиш имкониятимиз бор, - дейди “Ан-Наср”нинг уругвайлик устози.

Абдуллоҳ Ал-Эназий ( “Ан-Наср” дарвозабони): 
- Учрашув қийин ўтди. Гуруҳ босқичидаги энг мураккаб баҳслардан бири бўлди, десам муболаға бўлмайди. “Бунёдкор” футболчилари қўриқлаган дарвозам томон бир неча хавфли зарбалар йўллади, вазиятлар яратди. Менга кўпроқ, ҳимоячиларимиз ёрдам беришди, деган бўлардим.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 22:57, 22.04.2015.
Ўқилди: 4377 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.