"Реал"клуби "Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид Де Хеага бошқа қизиқиш билдирмай қўйди, дея хабар беради Daily Express.
Испания гранди энди "Сток Сити" посбони Асмир Беговичга кўз тимоқда. Босния ва Герцеговина терма жамоасининг 27 ёшли дарвозабони учун мадридликлар қанча сумма таклиф қилаётганлари номаълум.
Норасмий манбаларга кўра Беговичнинг трансфер нархи 13 миллион евро туради. Бегович ушбу мавсум АПЛнинг 33 учрашувида 41 та тўп ўтказиб юборган.













