"Атлетико Мадрид" устози Диэго Симеоне инглиз жамоалари Европа ареналаридаги иштирокини эрта якунлаганидан ҳайратга тушганини айтиб ўтди, дея хабар берди TheDaily Express.
"Мен ЧЛ мусобақасида инглиз жамоаларини эрта чиқиб кетишидан ҳайратландим. Премьер-Лига жамоалари жуда кучли, у ерда ажойиб истеъдодлар тўп суришади. ЧЛ ва Европа Лигасининг ¼ финалида ҳеч қайси инглиз жамоаси иштирок этмаслиги, Англия футбол федерациясига катта огоҳлантиришдир, хатто Англиядаги жамоалар етакчиси "Челси” ҳам европа ареналарида ўзини кўрсата олмади. Қаерда ва қандай хатоликлар борлиги устида бош қотириш лозим", - дейди Диэго Симеоне.