Мюнхеннинг "Бавария" клуби собиқ врачи, "Порту"га қарши Европа Чемпионлар Лигаси чорак финал илк учрашувидан сўнг истеъфога чиққан Ханс-Вильхельм Мюллер-Вольфарт яқин кунлар ичида жамоага қайтиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Мюллер-Вольфарт Европа Чемпионлар Лигаси чорак финал дастлабки учрашувида "Бавария" "Порту"га 1:3 ҳисобида мағлубиятга учраган ва бош мураббий Хосеп Гвардиоланинг танқидидан сўнг ўз хоҳишига кўра клубни тарк этган эди.
Хабарларга кўра, айни дамда томонлар ўзаро келишувга эришиши ва тажрибали врач яна "Бавария"га қайтиши мумкин.