"Ман Сити", "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" клублари "Валансьен" ҳимоячиси Дайот Упамекано учун кураш олиб бормоқдалар, дея хабар беради Daily Mail
16 ёшли футболчи январь ойида "МЮ" билан шартнома имзолашга яқин қолган эди, аммо у ўз клубида қолишни маъқул билди. Унга таклиф қилинаётган суммалар ҳақида малумотлар йўқ.
Упамекано Франция ўсмирлар терма жамоасида ўйнаган. Унга шунингдек, "Монако", "Интер" ва "ПСЖ" клублари ҳам қизиқиш билдирган.