"Ливерпул” клуби бош мураббийи Брендан Роджерс мерсисайдликлар бошчилигидаги фаолияти ҳақида гапириб ўтди.
“Келаси мавсум ҳам “Ливерпул”да қоламанми? Албатта! Ҳозирда мендан яхшироқ номзод бор, деб ўйламайман.
Бу очиқ ойдин ҳақиқат. Уч ой аввал тактик жиҳатдан даҳо эдим. Буни юқори савиядаги ўйинларимиз ҳам кўрсатиб берганди. Кейин бир қатор ўйинларда ютқазиб қўйдик. Уларнинг баъзиси жуда муҳим ўйин эди.
Эндиликда мени танқид қилишмоқда. Бу – футбол. Футболда мураббийни ҳамиша муҳокама қилишади”, - дейди Роджерс.