Москванинг «Локомотив» клуби Россия Премьер-лигасининг 25-турида «Краснодар» меҳмони бўлди ва мағлубияга учради (0:1).
Ўйиндан кейин темирйўлчилар футболчилари Виталий Денисов ва Алан Касаев мухлислар ўтирган секторга келишди ва улардан узр сўрашди. Улар ишқибозларга ўз футболкаларини совға қилишди ва уларга дастхат улашишди.
Эслатиб ўтамиз, «Локомотив» кетма-кет 3та ўйиндан бери мағлубиятга учрамоқда.