Италиянинг "Милан" ва Италия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Арриго Сакки "Ювентус" ҳамда "Реал" клублари ўртасидаги Европа Чемпионлар Лигаси ярим финал баҳси ҳақида ўз фикрини билдирди.
"Ювентус" ярим финалдаги рақиби "Реал"ни "Барселона" ва "Бавария"дан кучсизроқ деб ҳисобламоқда ва бу тўғри. Аммо, "Реал" кучайишда давом этмоқда. Жамоа декабрь ойида жуда кучли ўйин намойиш этди, аммо шундан сўнг уларнинг ўйинида жисмоний ва психологик пасайиш кузатилди. "Реал"нинг асосий муаммоси - захира ўриндиғининг қисқалигида. Хедира жамоани тарк этмоқда ва Анчелотти унга ишонч билдирмаса керак. Шунинг учун ҳам у Рамосни ярим ҳимояга қўйишга мажбур бўлди. Модричнинг жарохати "Реал" учун жиддий бош оғриқ бўлди", - дейди Сакки.
Маълумот учун, "Реал" ҳамда "Ювентус" клублари ўртасидаги илк учрашув 6 май куни "Ювентус" майдонида бўлиб ўтади. Жавоб учрашуви эса 12 май куни бўли бўлиб ўтади.