Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти "Барселона" клубининг ғалабалари уни ўйлантирмаётганини таъкидлади.
"Айни дамда бошқалар ҳақида ўйлаётганимиз йўқ ва фақат ўз мақсадимиз ҳақида бош қотирмоқдамиз. Испания чемпионлиги учун охиригача курашамиз. Бизнинг мақсадимиз - "Барселона"га босим ўтказиш ва барча ўйинларда ғалаба қозонишга мажбурлаш. Бизнинг ҳозирги натижаларимиз шундай қилишга ундайди", - дейди Анчелотти.
Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионати 33-туридан сўнг "Реал" 79 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Биринчи ўриндаги "Барселона" ҳисобида 81 очко бор.