"Сандерленд” бош мураббийи Дик Адвокат қўл остидаги жамоанинг сўнгги турларда 6 очко жамғара олса АПЛда жон сақлаб қолишига умид билдирмоқда.
Айни вақтда “Қора мушуклар” ҳисобида 30 очко мавжуда ва улар мусобақа жадвалининг 18-поғонасидан ўрин олишган.
- Олдинда бизни яна бешта учрашув кутиб турибди ва элитада қолиш учун уларда олти очкони қўлга киритишимиз лозим. “Сток” билан охирги турдаги дуранг қониқарли натижа деб айта оламан, чунки баъзи гранд клублар ҳам бу жамоа билан учрашувларда катта қийинчиликларга дуч келишганди.