"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике жамоа яримҳимоячиси Хави Эрнандес ҳақида фикр билдирди.
"Хави ҳақидаги саволларга жавобберавериб, ўзимнинг ҳам жонимга тегдим. У мухлислар ҳурматига лойиқ футболчи ва у ўзининг келажаги борасида ўзи қарор чиқаришга ҳақли. Хави бизга кераклигини жуда яхши тушунади, аммо биз унинг ҳар қандай қарорини ҳурмат қиламиз.
Мен у билан болалигидан танишман, унда у футболчига ҳам ўхшамас эди. Энди эса "Барселона"да энг кўп ўйин ўтказган футболчи. Хави "Барселона"да ўзи хоҳлаганича ўйнаши мумкин", - дейди Луис Энрике.