"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти жамоасининг Испания чемпионатининг қолган барча ўйинларида ғалаба қозонишига ишонмоқда.
"Биз "Барселона"нинг икки очко йўқотишига ишонмаймиз, аммо қолган барча ўйинларда ўз ғалабамизга ҳам шубҳа қилмаймиз. Ўзимнинг шахсий қизиқишим йўқ, мен кўп совринлар ютганман. Энди клуб, футболчилар ва мухлислар учун ютишни истайман", -дейди Анчелотти.
"Қироллик клуби"айни пайтда 82 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Биринчи ўриндаги "Барселона"да 84 очко бор.