Кириш Регистрация
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина
24/05 23:45 Женоа - Болонья
25/05 00:00 Жирона - Гранада

Вератти “Реал” билан оғзаки келишувга эришгани хабар қилинди

Баҳо:
+ | -

Испаниялик машҳур журналист Хосе Фелипс Диас La Sexta телеканалининг El Chiringuito номли кўрсатуви эфири орқали “ПСЖ” жамоасининг италиялик ёш футболчиси Марио Верраттининг “Реал”га ўтиши борасида фикрларини билдириб ўтди.

Унинг айтишича, Верратти мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти билан оғзаки келишувга эришиб бўлган.

“Аввалига Пол Погбани сотиб олиш режалаштирилаётган эди. Аммо унинг агенти Мино Райола туфайли бу режа бекор бўлди. Натижада, Погба “ПСЖ”га, Верратти эса “Реал”га ўтадиган бўлди”, дейди журналист.

Қайд этиш жоизки, Мадридга келишидан олдин Анчелотти “ПСЖ” жамоасида ишлаган. У Верраттини собиқ шогирди ва ватандоши сифатида жуда яхши билади.

“Реал” ўтган йилда ҳам Верраттини харид қилишга уринган, аммо рад жавобини олганди”, деб эслатади Диас.

Маълумотларга кўра, парижликлар ушбу ёш яримҳимоячи учун “Реал”дан 40 миллион евро сўраган.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 16:59, 30.04.2015.
Ўқилди: 4420 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.