"Севиля" бош мураббийи - Унай Эмери Ла лига 35-тур доирасидаги, "Реал"га қарши кечадиган учрашув қийин бўлиши, лекин ғалаба учун майдонга тушишлари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Шанба куни, биз футболдан завқ оламиз. Биламиз-ки, "Реал"ни ютиш - жуда мушкул вазифа, лекин биз буни амалга ошириш учун майдонга тушамиз", - дейди Эмери.
Эслатиб ўтамиз, учрашув эртага Тошкент вақти билан 23:00да старт олади.