"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо молиявий fair play тизимини мукаммал эмас деб ҳисобламоқда.
"Молиявий fair play қоидаларини бузгани учун "Ман Сити"нинг пул тўлагани ҳаққоний эмас. Клублардан очко олиб ташланиши керак. Бу тарздаги жарималардан "Реал", "Барселона" ва "Бавария" клублари ютмоқда, уларда ишқибозларнинг катта армияси мавжуд ва улар ҳомий ва мерчендайзинг ортидан катта пулга эгалар", - дейди Моуриньо.